“ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ЭРКИН ВОҲИДОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА БАҒИШЛАНГАН АДАБИЙ КЕЧА”

 

  

Жорий йилнинг 18 январь куни институт бош биносининг Фаоллар залида “Адабиёт кунлари” рукни остида “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлашга бағишланган адабий кеча” бўлиб ўтди. Адабий кечани Маънавият ва маърифат ишлари  проректори Д.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб, ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига унутилмас ҳисса қўшган атоқли шоир ва адиб, таниқли давлат ва жамоат арбоби Эркин Воҳидов ижодий мероси ҳақида ўз фикрларини баён этди. Сўзга чиққан Педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев “Ўзбекка ўзбек руҳиятини олиб кирган инсон эди – у” деган ҳолда даставвал шоир билан бирга кечган болаликлари билан бир қаторда давра суҳбатларини хотирлаб, мустақиллик ғоялари акс этувчи шеърларидан “Ўзбегим” шеъриятига алоҳида тўхталиб ўтди.

 

“ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ЭРКИН ВОҲИДОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА БАҒИШЛАНГАН АДАБИЙ КЕЧА”

 

“ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ЭРКИН ВОҲИДОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА БАҒИШЛАНГАН АДАБИЙ КЕЧА”

 

Адабий кечага ташриф буюрган меҳмонлардан бири Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг маърузаси барча тадбир иштирокчиларида ўзгача таассурот уйғотди. Усмон Азим ўз нутқида  Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов билан бўлган ижодий учрашувлар, шеърлари ҳақида батафсил маълумот берди, айниқса шоир томонидан Э.Воҳидовнинг “Кимни этмас бу кўнгил шайдо” шеърининг моҳирона тарзда ўқилиши талабалар олқишига сазовор бўлди. Шунингдек, кечада Эркин Воҳидов шогирларидан бири, ёзувчи Луқмон Бўрихон, шоир Алишер Назар ҳам Э.Воҳидовнинг ўлмас бой мероси, бадиий юксак шеър ва достонлари, сермазмун ижодий фаолиятининг ёрқин лаҳзалари тўғрисида сўзлаган бўлсалар, институт профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон халқ рассомлари Ж.Умарбеков  ҳамда Алишер Мирзо ҳам адиб Э.Воҳидовнинг бетакрор ижодини хотирлаб, адиб билан юз берган қизиқарли маълумотлар тўғрисида тўлқинланиб сўзлаб бердилар. Адабий кеча ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 декабрдаги ПҚ-2668-сонли қарорига асосан Эркин Воҳидов ижодий меросини институт талабалари ўртасида кенг тарғиб этишдир.

 

“ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ЭРКИН ВОҲИДОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА БАҒИШЛАНГАН АДАБИЙ КЕЧА”

 

“ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ЭРКИН ВОҲИДОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА БАҒИШЛАНГАН АДАБИЙ КЕЧА”

 

Институт анъанасига мувофиқ адабий кечага ташриф буюрган меҳмонларга институт раҳбарияти Тасвирий санъат факультети профессор-ўқитувчилари томонидан ишланган картиналар ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Ж.Умарбеков томонидан рассомнинг шахсий каталоги эсдалик совға сифатида топширилди. Тадбир сўнгида эсдалик сифатида суратга тушилди.

 

“ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ЭРКИН ВОҲИДОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА БАҒИШЛАНГАН АДАБИЙ КЕЧА”

 

 

Маънавият ва маърифат, иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter