МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН АСОСЧИСИ

МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН АСОСЧИСИ

 

 

Жорий йилнинг 28 январь куни институт “Ёшлар маданият маркази”да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 19 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти мустакил Ўзбекистон давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун - 30 январь санасини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги  22-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон халқ шоири, Сенат аъзоси Иқбол Мирзалиев билан учрашув ташкил этилди.

 

Учрашувни институт Маънавият ва маърифат проректори Д.Н.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб берди: “Институтда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти, фаолияти ҳамда бой меросини тарғиб килиш бўйича тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, “Ижтимоий фанлар”  кафедраси  профессор-ўқитувчилари томонидан Миллий ғоя илмий-амалий маркази тайёрлаган материаллар асосида талабалар ўртасида туркум маърузалар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилмоқда”, деб ўз фикрларини билдирди ҳамда сўзни институт ректори Ҳ.Р.Аминовга берди.

 

Институт раҳбари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси Ислом Каримовнинг таълим соҳасини ислоҳқилиш ва модернизациялаш йўлидаги саъйи-ҳаракатлари ёшларнинг турли соҳаларда мамлакатимиз ва жаҳон миқёсида ютуқларни қўлга киритишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилганлиги, у кишининг сермазмун ҳаёти ва фаолияти ёш авлод тарбиясида алоҳида ўрин тутиши юзасидан ўз фикрини билдирди.

 

Тадбирда Ўзбекистон халқ шоири, Сенат аъзоси Иқбол Мирзалиев ҳамда “Театр” журнали бош муҳаррири Азизбек Анвар сўзга чиқиб, “Истиқлол меъмори Ислом Абдуғаниевич Каримов замонамизнинг улуғ сиёсатчиси, Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигига улкан ҳисса қўшган шахс сифатида халқимиз қалбида, юртимиз тарихида мангу сақланиб қолиши, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, вақт ва ҳаётнинг ўзи Ислом Каримовнинг узоқни кўрадиган ва стратегик фикр юритадиган шахс, дунёда ва турли минтақаларда юз бераётган ўта мураккаб воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини давлатчилик нуқтаи-назаридан кўра билиш қобилиятига эга бўлган, ўз юрти ва халқи учун, ҳар бир ватандошимизнинг тақдири учун улкан масъулият туйғусини чуқур ҳис қиладиган атоқли раҳбар эканини ҳар томонлама тасдиқлагани юзасидан қимматли хотираларидан йиғилганларга сўзлаб берди.

 

Учрашувда Санъатшунослик факультети 1-курс талабаси Фарангис Қорёғдиева ўзининг муҳтарам Биринчи Президентимиз И.Каримов хотирасига бағишлаб ёзган шеърини ўқиб берди.

 

Шундан сўнг, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, Ўзбекистон халқ рассоми С.Абдуллаев ҳамда Институт Кенгаши илмий котиби Х.Акбарова сўзга чиқиб, самимий хотиралари билан ўртоқлашдилар.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Бугун биз халқимизни ишонтириб, баланд овоз билан айтишимиз зарурки, буюк устозимизнинг сиёсий меъроси, яъни у киши белгилаб берган тараққиётимизнинг асосий тамойиллари, устувор йўналишлар, мақсад ва вазифаларни сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир” деган сўзлариэътироф этилди.

 

Тадбир якунида барча йиғилганлар томонидан Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигига қўшган улкан ҳиссаси, ибратли ҳаёт йўли ва бой мероси профессор-ўқитувчиларнинг яратаётган ижодий ишларида кенг тарғиб этилиши самимият билан билдирилди.

 

Узоқни кўрадиган ва стратегик фикр юритадиган шахс, дунёда ва турли минтақаларда юз бераётган ўта мураккаб воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини давлатчилик нуқтаи назаридан кўра билиш қобилиятига эга бўлган, ўз юрти ва халқи учун, ҳар бир ватандошимизнинг тақдири учун улкан масъулият туйғусини чуқур ҳис қиладиган атоқли раҳбар хотираси қалбларимизда абадий қолади.

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter