2016 йилнинг “Энг яхши педагоги”

 

2016 йилнинг “Энг яхши педагоги”

 


31 январь куни институт “Маънавият хонаси”да тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 17 октябрдаги 427-сонли буйруғига асосан Республика миқёсида ўтказилган “Олий таълим муассасининг энг яхши педагоги” танловида институтимизнинг Амалий санъат факультети “Чизматасвир” кафедраси катта ўқитувчиси Хайрулла Қосимов иштирок этиб, Вазирликнинг “Фахрий дипломи” билан тақдирланган эди.


Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда институт ректори Ҳ.Р.Аминов мукофотни ўз эгасига тантанали равишда топширди.
Танлов ғолиби Х.Қосимовга “Фахрий диплом” билан бирга гулдасталар тақдим этилди.


Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари, санъат арбоблари, фан докторлари, профессорлар ва ёш ўқитувчилар иштирок этдилар.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли
ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июнь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter