“БУЮК АЖДОДЛАР ВОРИСЛАРИМИЗ”    

“БУЮК АЖДОДЛАР ВОРИСЛАРИМИЗ”    

 

 

Институтнинг кўргазмалар залида шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ва Мирзо Бобурнинг 534 йиллигига бағишланган “Буюк аждодлар ворисларимиз” деб номланган кўргазма очилди.Кўргазмани очиш учун сўзинститут маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Н.Рахматуллаевага берилди. Д.Раҳматуллаева ўз сўзида  кўргазма иштирокчиларини илк қўйган қадами билан қутлаб, Навоий ва Бобур шеъриятининг тасвирий санъатнинг ҳаттотлик ва миниатюра йўналишида тутган ўрни тўғрисида гапириб ўтди. Кўргазма экспозициясидан ўрин олган асарлар асосан ҳаттотлик ва миниатюра йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг ижод намуналаридан ташкил топган. Кўргазмада сўзга чиққанлар талабалар ижодига улкан муваффақиятлар тилаб, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлмоғимиз кераклигини таъкидлашди.

 

“БУЮК АЖДОДЛАР ВОРИСЛАРИМИЗ”    

 

Кўргазмада меҳмон сифатида ташриф буюрган Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати Т.Болтабоев сўзга чиқиб, талабаларни байрам билан табриклаб, ўзининг дил изҳорларини билдирди. Тадбир сўнгида ўз ижодлари билан кўргазманинг очилишида жонбозлик кўрсатган, ҳаттотлик ва миниатюра йўналиши 1-курс талабаси Муниса Бўронова, Назокат Норматова, Ҳикматжон Мухторов, 2-курс талабаси Нилуфар Шомуродова, Гўзал Нишонова, 3-курс талабаси Муяссар Собирова, Лобар Юлдошева, Мафтуна Мирзарахмонова, 4-курс талабаси Саида Жалиловаларга институт раҳбарияти томонидан эсдалик дипломи топширилди. 

 

“БУЮК АЖДОДЛАР ВОРИСЛАРИМИЗ”    

 

Тадбирда талабалар томонидан ўқилган Навоий ғазаллари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлаб, уларни Навоий ва Бобур шахсига нисбатан меҳрини янада мустаҳкамлади. 

 

“БУЮК АЖДОДЛАР ВОРИСЛАРИМИЗ”    

 

“БУЮК АЖДОДЛАР ВОРИСЛАРИМИЗ”    

 

Н.Абдуллаева

ТСФ инспектори

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Февраль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter