ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

 

 

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

     

Институт ёшлар маъданият марказида Тошкент Тиббиёт Академияси Оториноларинголог шифокори ва жарроҳ Матмуродов Зухроб Собиржонович  билан талабалар ўртасида суҳбат  бўлиб  ўтди. Суҳбатни факультет декани А.А.Юсупов ташриф буюрган мутахассисни таништириш билан очиб берди. Зухроб Собирович “Тамакини инсон организмига зарарли асоратлари” номли маърузасини талабаларга ҳавола этди. Маъруза давомида мавзуга доир слайдларга тўхталиб, бирма бир тушунтириш ишларини олиб борди. Тамаки чекишга ружу қўйган талабаларни огоҳликка чақирди. Мутахассис ўз сўзида - Чекишни ташлашни истаган инсон бир кунда ҳам ташлаб кета олади. Бу унинг соғлиғига ҳеч қандай таъсир этмайди, чекмасам бошиб оғрияпти, бўшашиб кетаяпман,  деган сўзларнинг бари баҳона. Инсон қатъиятли бўлса барини уддалайди, деб таъкидлади.

 

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

 

Кундалик ҳаётимизда кўп ҳолларда нотўғри овқатланиш турли  касалликларни келтириб чиқариши ва кунлик овқатланиш таомномамизни тўғри тузиб олишимиз, кўпроқ кальций ва оқсилларга бой маҳсулотларни истеъмол қилишимиз кераклиги, ярим тайёр маҳсулотлардан ўзимизни тиймоғимиз лозимлигини қайта-қайта такрорлади. Мутахассис Кока-кола ичимлигини истеъмол қилишни қатъий ман қилди. У ичимликнинг зарарли оқибатларини санаб ўтди ва тажрибада кўрсатилган натижаларни слайдлар орқали кўрсатди. Тадбир сўнгида профессор ўқитувчилар ва талабалар   ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Бу суҳбат талабаларда катта таассурот қолдирди.

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

 

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

 

 

Н.Абдуллаева

ТСФ инспектори

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter