“ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

 

 “ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

 

Институт Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини кун тартибидаги мавзу билан таништирди. Шунингдек,  тадбирдан кўзланган асосий мақсад, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши маърифат илми билан қарши курашиш кераклигини тушунтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб, Тошкент фармацевтика институтида ҳам бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, сўз навбатини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан бириктирилган масъул ходим Х.Х.Эшовга берди.

 

 “ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

– Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари авваламбор юртимиздаги тинчлик ортидан бўлаётганлиги ва бу тинчликни сақлашда ҳар биримиз масъулмиз, деди. Халқаро терроризм ва дунёдаги қора кучлар ва айниқса, бугун ўзларини ислом ҳимоячилари деб дунёга жар солаётган аслида эса исломга ёт ғояларни амалга ошираётган ИШИД каби террористик ташкилотнинг дунё давлатларининг суверенитетига раҳна солаётгани бизларни сергакликка чақиради. Шунингдек, ушбу мавзуни мазмун-моҳиятини тадбирда иштирок этмаган талаба-ёшлар ўртасида, яъни ҳар бир академ гуруҳ доирасида ўтказиш ҳамда фильмни намойиш этиш бўйича таклифлар бериб ўтди.

 

 “ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита мутахассисиўз маърузасида тадбир иштирокчиларига дин ҳамиша инсонларни яхшиликка, эзгу мақсадларга чорлаган. Биринчи Президентимиз  таъкидлаганларидек, ислом дини бу ота – боболаримиз дини, у биз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифатдир. Шу боис кейинги даврда мусулмонларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан усталик билан фойдаланиб, диний экстремистлар ва террорчилар томонидан ислом байроғи остида амалга оширилаётган жиноятлар уларнинг ҳақиқий қиёфасини намоён этмоқда, деди.

 

 “ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

Бизга маълумки, айни пайтда диний экстремизм, ақидапарастлик ва терроризм дунё аҳлининг хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётгани кўпчиликка сир эмас. Ёвуз ниятли кимсаларнинг тарафдорларига айланиб қолаётган айрим ёшларимизнинг нафақат ўз юрти балки дунё тинчлигига ҳам раҳна солаётгани бизни ташвишга солади. Бу ёвуз ниятлиларнинг фаровон ҳаётимизни кўра олмаслик кайфияти, тузумимизга қарши тажовуздан иборат уринишлари барча тараққийпарвар кишиларни ғазаблантирмоқда. Уларнинг бундай ҳатти-ҳаракатларини қонун ҳам қаттиқ қоралайди.

 

 “ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

Ҳозирги кунда дунёда содир бўлаётган мудҳиш жараёнлар, хусусан, Сурия ва Ироқда бўлаётган қонли урушлар, унинг оқибатида минглаб бегуноҳ аҳоли вафот этмоқда, энг ачинарлиси шундаки, улар орасида ёш болалар ҳам бор. Шундай воқеалар бизнинг ҳам юртимизда содир бўлмаслиги учун сиз-у биздан доим огоҳлик ва сергаклик талаб этилади. Бундан ташқари бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари муҳим ўрин тутмоқда. Ислом динини ниқоб қилиб, ўзларини мусулмонман дея қўпорувчилик, террочилик ҳаракатларини олиб бориш жараёнида бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабабчи бўлаётган манфур кимсаларнинг қилмишлари ҳақида талабаларга батафсил тушунтириб берди.

 

 “ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

Рус прослав черкови Тошкент семинарияси доценти О.С.Шковарадюкўз маърузасида қуйидагиларга аҳамият берди. “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги давомида халқимизнинг ижтимоий – сиёсий, иқтисодий, маънавий - маданий ҳаётида улкан янгиликлар содир бўлди. Энг муҳими, онг ва тафаккуримиз ўзгариб, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида халқимизнинг шахсий, умуммиллий мақсадлар муштараклигига ҳамда ғоявий бирликка интилиш ҳисси уйғонди. Мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари амал қилиб келади. Барча миллат ва дин вакиллари ўз диний ва миллий урф-одат ва анъаналарини эмин-эркин бажаришлари учун ҳам ҳуқуқий, ҳам ижтимоий шароитлар яратилган. Бироқ, бизнинг мустақил юксалиш натижаларимизни кўра олмайдиган, маънавий қадриятларимизни қадрсизлантиришга қаратилган ғоявий таҳдидлар ҳамон давом этмоқда. Маданиятсиз ва инсоний хислатларини йўқотган ашаддий жиноятчилар қабиҳ ишга қўл уришлари ҳамда ҳозирги кунларда терроризм янги шакл олиб, энг замонавий қуроллардан фойдаланиш орқали қабиҳ ниятларини амалга ошираётганликлари” ҳақида  гапирди.

 “ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

Тадбир давомида “Қиёматга қолган қарз” номли фильм намойиш этилди.

 

 “ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ”

 

Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.

 

Талабалар томонидан тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирилиб, буюк келажакни қуриш йўлида олий мақсадлар сари оғишмай меҳнат қилишлари ҳақида гапирдилар.

 

Қизғин суҳбатдан сўнг Д.Раҳматуллаева тадбир қатнашчиларига миннатдорчилик билдириб, бу каби давра суҳбатларини тез-тез ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини таъкидлади.

 

Д.Н.Раҳматуллаева

Маънавият ва маърифат ишлари

проректори

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter