“КАМОЛОТ” ЁИҲ БТ ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ

“КАМОЛОТ” ЁИҲ БТ ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ

 

 

16 февраль куни институтда факультет талабалари ўртасида “Заковат”  интеллектуал  ўйини бўлиб ўтди. Унда Санъатшунослик, Амалий санъат, Тасвирий санъат ва Дизайн факультети талабалари фаол қатнашдилар. Ушбу ўйинни ташкил қилишдан мақсад, талабалар ақлий онгини ривожлантириш, жамоавий маданиятни ташкил қилиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини такомиллаштириш ва албатта факультетлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини  мустаҳкамлашдан иборат. 

 

“КАМОЛОТ” ЁИҲ БТ ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ

 

Тадбирни институт  Маънавият ва Маърифат ишлари проректори  Дилфуза Раҳматуллаева очиб, талабаларни   ушбу ўйинда фаол қатнашишларини доимо билимларини мустаҳкамлаб боришларини тилаб, уларга омад тилади. Шундан сўнг, Ўзбекистон Бадиий Академия бош илмий котиби Феруза Абиджановасўзга чиқиб, қатнашувчи гуруҳларга ўзининг самимий фикрларини билдириб ўтди. Ушбу ўйинни институтнинг “Заковат” клуби сардори Азиза Раупова олиб борди.

“КАМОЛОТ” ЁИҲ БТ ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ

 

Мазкур жараёнда  ҳар бир жамоадан 6 тадан иштирокчи қатнашди. Ўйинда турли хилдаги адабиёт, статистик ва мамлакатимизнинг янги тарихида рўй берган воқеалар юзасидан саволлар берилди.  Ўйин жуда қизиқарли ҳамда мароқли бўлиб ўтди. Ўйин давомида талабаларни  илмий ва дунёвий билимларни чуқур эгаллаётгани намоён бўлди. Ўйинда барча командага бир хилда 15 та савол ўқиб эшиттирилди. Ҳар бир савол жавобини топиш учун  бир дақиқадан вақт белгиланди.  Ўйин охирида гуруҳлардан битта талаба қолиб,қўшимча саволга жавоб бердилар. Ўйин ҳакамлигини институт “Камолот” ЁИҲ БТ кенгаш аъзолари  А.Темуров ва  О.Каримов  олиб бордилар.

 

“КАМОЛОТ” ЁИҲ БТ ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ

 

Узоқ музокаралардансўнг ғолиблараниқланди.Унга кўра  Санъатшунослик факультети жамоаси 1-ўрин, Тасвирий санъат факультети жамоаси 2-ўрин, Амалий санъат факультети жамоаси 3-ўринни эгалладилар.  Барча иштирок этган талабалар диплом билан тақдирландилар. Ўтказилган ушбу ўйиндан талабаларимиз жуда ҳам мамнун бўлдилар.  

 

“КАМОЛОТ” ЁИҲ БТ ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ

 

Институтда янги заковатли талабалар кашф қилинди. Бу бизнинг асосий ютуғимиз. Биз ижод аҳлимиз, лекин бошқа институт талабалари қаторида заковатли эканлигимизга, улар билан қўрқмай беллаша олишимизга ишонч  ҳосил қилдик.  

    

“КАМОЛОТ” ЁИҲ БТ ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ

 

Ойбек Каримов

Санъатшунослик факультети

“Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Февраль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter