“НАРКОМАНИЯ ВА ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ” ТАДБИРИ

 “НАРКОМАНИЯ ВА ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ” ТАДБИРИ 

 

21 февраль куни институтда “НАРКОМАНИЯ ВА ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Уни Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини кун тартибидаги мавзу билан таништирди.

 

 “НАРКОМАНИЯ ВА ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ” ТАДБИРИ

 

Ҳозирги вақтда гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солаётгани ҳақида тўхталиб ўтди. Бежизга уни “аср вабоси” деб сифатлашмаган. Гиёҳвандлик муаммоси жамият, миллат равнақига жиддий путур етказувчи бўлиб, ҳозирда дунё давлатларини ташвишга солиб келмоқда. Гиёҳванд киши нафақат ўзига, балки яқинларига ҳам тўхтовсиз азоб беради. Ундан туғилажак фарзандлар эса ота-онасининг хатоси оқибатида бир умрга мажруҳлик қисматига мубтало бўладилар. Энг афсусланарли жиҳати шундаки, бу жирканч нарсага мубтало бўлган кимсаларнинг тузалиши жуда ҳам қийиндир. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига оид ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари, терроризмга, сиёсий, диний ҳамда бошқа хилдаги экстремизмга, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юргизилишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ҳам бугун бу иллатга қарши кураш нақадар долзарб эканлигини кўрсатади. Ўтган йиллар давомида наркобизнесга қарши олиб борилган ишлар мамлакатимизда гиёҳвандликнинг олдини олиш, психотроп воситалар олди-сотдисини бартараф этиш самарадорлигини оширишига олиб келди. Ёшларнинг ўртасида “аср–вабоси” ҳисобланган гиёҳвандлик ва оғуфурушликка берилишларнинг олдини олиш ҳамда фарзандларимиз қалбини турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш эканлигини таъкидлаб, институтда ҳам бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, сўз навбати Тошкент шаҳар ИИББ тарғибот бўлими бошлиғи подполковник А.М.Якубовга берилди.

 

 “НАРКОМАНИЯ ВА ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ” ТАДБИРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази ходими  Б.Г.Рўзимуродов ўз маърузасида тадбир иштирокчиларига гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатлари ҳақида далилий мисоллар келтирди. Ўтган йиллар давомида наркобизнесга қарши олиб борилган ишлар мамлакатимизда гиёҳвандликнинг олдини олиш, психотроп воситалар олди-сотдисини бартараф этиш самарадорлигини оширишга олиб келди. Аввало, бу каби саъй-ҳаракатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш учун қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги ҳамда БМТ конвенцияларини ратификация қилиш ҳақидаги қонунлар қабул қилинди. Бундан ташқари, Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссияси тузилди. Гиёҳвандликка чалинган беморларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

 “НАРКОМАНИЯ ВА ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ” ТАДБИРИ

 

Ушбу қонун билан гиёҳвандликка қарши курашда бу иллатнинг профилактикасини таъминлаш чоралари белгиланди. Қонунда бутун давлат ва жамоат ташкилотларининг гиёҳвандликка қарши курашиши мажбурийлиги белгиланиши билан бирга, наркотик моддаларни тарғибқилиш мутлақо таъқиқланди. Наркологик моддаларни истеъмол қилган шахсларнинг психологик ва тиббий ҳолати, организмидаги ўзгаришлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди ҳамда гиёҳванд, тамаки ва алкоголь моддаларни истеъмол қилишнинг зарарли оқибатларини статистик маълумотлар асосида ёшларга кенг тушунтириб берди.

 

 “НАРКОМАНИЯ ВА ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ” ТАДБИРИ

 

Тошкент шаҳар Наркология диспансери врач-наркологи М.М.Сулаймонов кун тартибидаги кейинги масала бўйича маъруза қилди. Ўз маърузасида қуйидагиларга аҳамият берди. Гиёҳвандликка одатда, руҳан заиф, иродаси бўш, бировларга тақлид қилишга мойил, ўта худбин кишилар берилувчан бўлади. Бундай шахслар ўз мойилликларига қарши курашолмайдилар. Бора бора организмдаги мойиллик “мутлақғолиб”га айланади. Аввал тажанглик, кайфият бузуқлиги, хотира сусайиши каби руҳий ўзгаришлар, кейинчалик терлаш, юракнинг нотекис уриши, танглайнинг қуриши, озиш, қўл-оёқда титроқ пайдо бўлиши, ранг синиқиши, кўз қорачиғининг кенгайиши каби жисмоний ўзгаришлар рўй беради. Бангилик одамни мажруҳқилиб қўяди. Энди у навбатдаги кайфни суриш учун ҳар қандай пасткашликдан тоймайди. Сотқинлик, алдаш, ўғрилик унинг кундалик юмушига айланади. Маълум вақт ўтгач, наркотик доза банги организмига “ҳоким”лик қила бошлайди. Бу даврда наркотик модда дозасининг озгина оширилиши беморнингўлимигасабаббўлишимумкин. Қаттиқназоратостида даволанилмаса, наркоманнинг ҳаёти хавф остидақолишимумкин.

 

 “НАРКОМАНИЯ ВА ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ” ТАДБИРИ

 

Таъкидлаш лозимки, ёшлар тарбияси соҳасидаги муаммоларни қанчалик тез ҳал қила олсак, бу иллатга қарши самарали кураша оламиз. Бунинг учун ҳар бир кишида ижтимоий бурч туйғусини тарбиялаш керак. Бундан ташқари, бугун барча иллатларга қарши аёвсиз кураш кетаётганда жазолашни асосий чора деб қарамасдан, профилактика, яъни иллатларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор бермоқ зарур. Жамиятимиздаги ҳар бир муваффақиятга, ҳар бир салбий ҳодисага барча бирдек жавобгардир. Кенг жамоатчилик, ёшидан, миллатидан, ижтимоий аҳволидан қатъий назар, бир фикрни яхши англаб олиши шарт. Инсонлар “фарзандим наркотик моддалар савдоси билан шуғулланмаса, уни истеъмол қилмаса бас, бу бало менга ва яқинларимга хавф сололмайди” деб ўйласа, катта хатога йўл қўяди, дея барчани огоҳликка чақирди.

 

 “НАРКОМАНИЯ ВА ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ” ТАДБИРИ

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник Ж.К.Камилхонов ҳамда Миробод тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими катта инспектори, майор Зайнутдинов Самариддин Бахриддиновичлар гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар, одам савдоси каби салбий ҳолатлар ҳақида жонли мисоллар билан тўхталиб ўтдилар. Гиёҳвандлик ва уни кишилар, айниқса, ёшлар ўртасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида БМТ ҳузурида гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши халқаро ҳайъат ташкил этилган. Шунинг учун ҳам гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳар бир давлат фуқаросининг бурчи бўлиши керак, деб таъкидлаб, тадбир иштирокчиларини огоҳликка чақирдилар.

Тадбирдавомида“Наркобизнес-миллиардларкелтирганкулфат”номли фильмнамойишэтилди. Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарливаогоҳликкадаъватэтганҳолдажавоббердилар. Қизғин суҳбатдан сўнгинститут ректори Ҳ.Р.Аминовбугунги профилактик тадбиручун ҳамкорларга ва қатнашчиларгаминнатдорчиликбилдириб, букаби даврасуҳбатларинитез-тезўтказишфойдаданҳолибўлмаслигинитаъкидлади.

 

 

О.Ҳакимова

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter