“ОҒИЗ ГИГИЕНАСИ ВА ТИШЛАРНИ ТОЗАЛАШ УСУЛЛАРИ” давра суҳбати

“ОҒИЗ ГИГИЕНАСИ ВА ТИШЛАРНИ ТОЗАЛАШ УСУЛЛАРИ” давра суҳбати

  

2017 йил 24 февраль куни институт “Маънавият хонасида” Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими ҳамда “Байналминал” маҳалла фукаролар йиғини ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент давлат стоматология институти юз-жағ жарроҳлик кафедраси доцентиН.В.Храмова, доц. М.А.Халматова, асс.Н.Ю.Муратова, асс.М.О.Зайнутдинов, асс.H.Ш.Абдухалик - Заде, асс.Э.У.Ирискулова, юз - жағ хирургия кафедраси клиник ординатура талабалари иштирокида Оғиз гигиенаси ва тишларни тозалаш усулларива “Дентал имплантация” мавзуларида тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда институт ходимлари, Миробод тумани “Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва маҳалла фуқаролари  иштирок этишди.

 

“ОҒИЗ ГИГИЕНАСИ ВА ТИШЛАРНИ ТОЗАЛАШ УСУЛЛАРИ” давра суҳбати

 

Тадбирни Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлимибошлиғи О.Ҳакимова очиб бериб, меҳмонлар билан таништирди ва маърузачиларга сўз берилди.

 

“ОҒИЗ ГИГИЕНАСИ ВА ТИШЛАРНИ ТОЗАЛАШ УСУЛЛАРИ” давра суҳбати

 

Юз - жағ хирургия кафедраси ходимлари бевосита “Оғиз гигиенаси ва тишларни тозалаш усуллари”, “Дентал имплантация” мавзуларидаги маърузага ўтишди ва қуйидаги маълумотларни беришди, оғиз бўшлиғи гигиенаси тиш қаттиқ тўқималари, хусусан, эмал қаватини парадонт тўқималарини фосфатлар, кальций, микроэлементлар, фтор ва витаминлар билан бойитиб, уларни нохуш ташқи муҳит таъсирларига нисбатан турғунлигини ошириш юзасидан маълумотлар бериб ўтишди. Шунингдек, бугунги кунда ер шари аҳолиси ўртасида кариес касаллигини кенг тарқалганлигини инобатга олиб, тишларни мунтазам тозалаб туриш касалликни олдини олишда энг асосий қурол эканлиги ўз-ўзидан намоён бўлиши сир эмаслиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида маърузачи “Дентал имплантация” мавзусида ҳам йиғилиш иштирокчиларига фото слайдлар ёрдамида тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.

 

Жумладан, “Эрамиздан олдин ва XIX асргача Миср, Марказий Америка ва Хитойда тиш имплантацияси билан эмперик равишда шуғулланилган. Дентал имплантат - биологик бўлмаган материалдан, организм тўқимасига маълум бир вазифани узоқ вақт бажариш учун киритилган мослама. Дентал имплантацияни анъанавий ортопедик даволаш усулидан афзаллиги: табиий тишларни кам чарҳлаш ёки умуман чарҳламаслик имкониятини туғдиради. Чегараланган тиш қатори нуқсонларини олинадиган протезларсиз тиклаш. Кенг тиш қатори нуқсонларини олинмайдиган протезлар билантиклаш. Умуман тишлар бўлмаганда олинмайдиган протез тайёрлаш ёки тўлиқ олинадиган протезни сезиларли фиксациясига эришиш. Периодонтал муаммоли тишларни сақлаш заруратини чеклайди. Тиш йўқ жойлардаги суяк тўқимасини емирилишини олдини олади” каби маълумотлар берилди.

 

Миробод тумани “Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Мамадалиева Санобар Турсуновна сўзга чиқиб, бугунги тадбир юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Тадбир жонли давра суҳбати тарзида олиб борилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат этишди ва тегишли маслаҳатларни олишди.

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter