“ЗАМОНАВИЙ МОДАДАГИ ОРИЕНТАЛ МАВЗУЛАР” ИЛМИЙ СЕМИНАР

“ЗАМОНАВИЙ МОДАДАГИ ОРИЕНТАЛ МАВЗУЛАР” ИЛМИЙ СЕМИНАР

 

2017 йил 25-февраль куни институтда “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси катта илмий ходим-изланувчиси ҳамда “Либос дизайни” кафедраси ўриндош доценти Атаханова Феруза Зоҳировнанинг “Замонавий модадаги ориентал мавзулар” мавзусидаги илмий семинари бўлиб ўтди.

 

Илмий семинар “Замонавий ўзбек либос дизайнида анъаналар ва инновация” (ихтисослик шифри: 17.00.04-Дизайн назарияси ва тарихи.Илмий маслаҳатчи: с.ф.д.Д.М.Қодирова) мавзусидаги диссертациянинг “Анъанавий либос ва замонавий мода дизайнининг маданий таққослаш тизими” деб номланган 1-бобидаги натижалари ва хулосалар бўйича тайёрланди.

 

Семинарда институт илмий бўлим ходимлари, “Либос дизайни” кафедраси профессор-ўқитувчилари, катта илмий ходим-изланувчилар ҳамда либос дизайни йўналишининг 3-курс талабалари иштирок этишди.

 

“Замонавий модадаги ориентал мавзулар” мавзусидаги илмий семинар қуйидаги режа асосида олиб борилди:

  1. Замонавий моданинг жамият ҳаётидаги ўрни.
  2. Ориентализм тушунчаси. Ориентал йўналишлар.
  3. Ориентал мавзуларнинг модага кириб келиши генезиси.
  4. 21-аср замонавий модадаги ориентал мавзулар.
  5. Ўзбек миллий ва анъанавий либос элементларининг модада қўлланилиши (атлас нусха нақш мисолида).
  6. Замонавий модадаги ориентализмнинг намоён бўлишидаги баъзи муаммолар.

Семинар кўтаринки кайфиятда, илмий асосланган слайдлар асосида олиб борилди. Талабалар ва меҳмонлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлақонли ва қизиқарли жавоблар олдилар. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter