“Ўзбекистондатаълим, фанвамаданиятнингмодернизациясинитаьминлашдаИсломКаримовнингроли” мавзусидагиилмий-амалийанжуман

 

 “Ўзбекистондатаълим, фанвамаданиятнингмодернизациясинитаьминлашдаИсломКаримовнингроли” мавзусидагиилмий-амалийанжуман

 

 “Ўзбекистондатаълим, фанвамаданиятнингмодернизациясинитаьминлашдаИсломКаримовнингроли” мавзусидагиилмий-амалийанжуман

 

 

Олий  ва  ўрта  махсус  таълим  вазирлигининг  2017 йил 6 февралдаги 87-03-254-сонли хатига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2744-сонли Қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2017 йил 24 феврал куни Тошкент давлат техника университетининг Ўзбекистон-Япония Ёшларининг инновация Маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишланган “Ўзбекистонда таълим, фан ва маданиятнинг модернизациясини таьминлашда Ислом Каримовнинг роли” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 

 

Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланиши Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов номи билан боғликдир. Анжуман доирасида Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг серқирра сиёсий фаолияти, Ўзбекистон Республикасини мустақил ва демократик давлатга айлантиришдаги юксак хизматлари, республика таълим, фан ва маданиятини ривожлантиришда амалга оширган тенгсиз ишлари тўғрисида мунозаралар олиб борилди.

  

 

 “Ўзбекистондатаълим, фанвамаданиятнингмодернизациясинитаьминлашдаИсломКаримовнингроли” мавзусидагиилмий-амалийанжуман

 

Мазкур анжуманда институт номидан Амалий санъат факультети декан ўринбосари Бобур Дадамухамедов ўзининг “Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантириш Президент Ислом Каримов эътиборида” мавзуси асосида тайёрлаган мақоласи, маърузаси ва тақдимоти билан иштирок этди. Маърузада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантириш борасида тасдиқлаган қатор фармонлари ҳақида сўз юритилди. Бундан ташқари марҳум юртбошимиз томонидан ўз вақтида берилган эътибор ва имкониятлар натижасида 2011 йилда Темурийлар тарихи Давлат музейи маъмурияти таклифига биноан Санкт-Петербург шаҳридаги Эрмитаж Давлат музейида сақланаётган Гавҳаршодбегимга тегишли узук-муҳр ҳамда Мироншоҳ Мирзонинг узук-муҳри Ўзбекистон Республикаси халқ устаси, заргар Фасихитдин Дадамухамедов ҳамда унинг шогирди Меҳриддин Холиқовлар томонидан бевосита музей фондида нусха олиниб, юртимизда қайта яратилганлиги борасида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, маърузачи томонидан бугунги кунда Америка Қўшма Штатлари Нью-Йорк шаҳридаги “Метрополитен” музейининг “Ислом бўлими”да сақланаётган Соҳибқирон Амир Темур узук-муҳрининг нусхасини юртимизда яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди. Анжуман иштирокчилари маъруза ва тақдимот бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларига маърузачи томонидан батафсил жавоб олдилар. Умуман олганда мазкур анжуман юқори савияда ташкил этилган бўлиб, тақдим этилган мақолалар, маърузалар ҳамда тақдимотларнинг мавзуси ва кўламининг кенглиги билан иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

 

  

 “Ўзбекистондатаълим, фанвамаданиятнингмодернизациясинитаьминлашдаИсломКаримовнингроли” мавзусидагиилмий-амалийанжуман

 

 

Б.Дадамухамедов

АСФ декан муовини

 

 

 

                

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter