«Кафедрадаги меъёрий хужжатлар бўйича иш юритишни ташкил этиш» мазусида семинар

 

 

2017 йил 2 март куни институт “Маънавият хонаси”да кафедра мудирлари, кабинет мудирлари ва лаборантларга «Кафедрадаги меъёрий ҳужжатлар бўйича иш юритишни ташкил этиш» мавзусида семинар ўтказилди. Семинарни “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Р.Ҳасанов кириш сўзи билан очиб, кафедра фаолиятида меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши ва уларнинг амалга оширилиши тўғрисида қисқа маълумотлар бериб ўтди. Сўнг институт Илмий тадқиқот ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори бошлиғи М.Умарходжаева кафедрадаги илмий ишлар бўйича юритиладиган ҳужжатларга ва топшириқлар ижросининг бажарилишида диққат билан эътибор берилишини таъкидлади.

 

Шунингдек, жорий ўқув йилида институт деканлари ва бўлим бошлиқлари томонидан ички аттестация текшируви натижасида кафедрадаги меъёрий ҳужжатлар юритилиши бўйича институтда мавжуд жами 16 та кафедралар орасида Амалий санъат факультети “Ҳайкалтарошлик” кафедраси намунали кафедра сифатида намоён бўлганлиги сабабли, ушбу кафедра кабинет мудири Нигора Ҳайдарова томонидан “Кафедрадаги меъёрий ҳужжатларнинг юритилишида зарур йиғма жилдлар ва улардаги ҳужжатлар рўйхати” тақдимот орқали таништириб ўтилди. Кафедрадаги ҳужжатларни юритилишида айнан нималарга эътибор қаратилиши ҳамда йиғма жилдларга ҳужжатларни келтирилган рўйхатлар бўйича тартибли жойлаштирилиши, кафедрада мавжуд бўлиши керак бўлган стендлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

 

Семинарда иштирок этган кафедра мудирлари ва лаборантлар меъёрий ҳужжатларни юритиш бўйича берган саволларига жавобан “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Р.Ҳасанов ва илмий бўлим бошлиғи М.Умарходжаева томонидан етарли фикрларга эга бўлдилар.

 

Семинар сўнгида М.Умарходжаева 2017 йил 5 апрел куни институтда бўлиб ўтадиган “Замонавий бадиий таълимнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясида институт профессор-ўқитувчиларининг фаол иштирок этишларини эслатиб ўтди.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter