“УМРНИНГ НАҚШИДУР НАФОСАТ” кўргазмаси

 

 

“УМРНИНГ НАҚШИДУР НАФОСАТ” кўргазмаси

 

Юртимизда баҳор шукуҳи кезмоқда, гўзаллик барчани ўзига маҳлиё қилиш билан бирга байрам ва тантаналаримиз кўнгилларни нурафшон этмоқда. Институтда “8 март - Халқаро хотин-қизлар куни”ни кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси асосида институтда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Жумладан, 2017 йил 6 март куни институт кўргазмалар залида гўзаллик  ва нафосат байрами саналмиш 8 март - Хотин-қизлар куни муносабати билан институт талаба-ёшлари ижодий ишларидан ташкил топган “Умрнинг нақшидур нафосат” деб номланган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Кўргазма экспозициясидан институтда таҳсил олаётган талаба-қизларнинг тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, кулолчилик намуналари ўрин олди.

 

 

“УМРНИНГ НАҚШИДУР НАФОСАТ” кўргазмаси

 

 Кўргазмани институт Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Д.Раҳматуллаева очиб, азиз меҳмонлар, мунису меҳрибон устозлар ва дунё гўзаллигига гўзаллик қўшаётган лобар қизларни байрам билан табриклади.

 

Шунингдек, институт Ўқув ишлари бўйича проректори Б.Хаджиметов, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги С.Абдуллаев, Тарих фанлари доктори, профессор Темурийлар тарихи музейи бўлим мудири А.Мадраимовлар сўзга чиқиб, барча аёллар, қизларни байрам билан табриклаб, хушкайфият тиладилар.

 

Тадбир доирасида Дизайн факультети иқтидорли талаба-қизлари ижодий ишларидан либослар тўплами намойиш этилди.

Кўргазмани ташкил этишда алоҳида ўрнак кўрсатган талабалар институт томонидан Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 

С.Расульмухамедова

Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан

ишлаш бўлими услубчиси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter