“НАФОСАТ МАЛИКАЛАРИ”

 

 

8 март Хотин-қизлар кунига бағишлаб институт талаба-қизлари томонидан анъанавий тарзда қизлар ўртасида беллашув ўтказиб келинмоқда. Жорий йилнинг 6 март куни институт “Ёшлар маданият маркази”да “Нафосат маликалари” мавзусида танлов бўлиб ўтди.

 

Танловда институтда таҳсил олаётган талаба-қизлардан иборат жамоавий гуруҳлар Амалий санъат факультетининг “Жозиба”, Санъатшунослик факультетининг “Тўмарис авлодлари”, Тасвирий санъат факультетининг “Настарин”, Дизайн факультетининг “Энерже леди” жамоалари ўзаро беллашдилар. Танлов 4 та шартдан иборат бўлиб, ҳар бир гуруҳ ўз номи, эмблемаси ва гуруҳнинг махсус кийимига эга бўлган ҳолда беллашдилар.

 Биринчи шарт “Таништирув" бўлиб, унда ҳар бир гуруҳ ўзи таҳсил олаётган факультети, йўналиши ҳақида овозли фото, видео слайд, саҳнавий, бадиий чиқиш орқали таништирди.

 

 

 

Иккинчи “Уйга вазифа” шартида гуруҳлар “Аёлга эҳтиром” мавзусида бадиий саҳнавий кўринишларда Она, опа, сингил ёки аёллар образлари, аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва ютуқлари кўрсатилган саҳна кўринишларини намойиш этишди.

 

“Топқирлик” шартида мониторда кўрсатилган таниқли картиналардан айрим фрагментлар кўрсатилди ва ушбу картинанинг номини, муаллифини топиш керак эди. Танловдаги “Жаҳон халқлари рақслари”  шарти билан якунланди.

 

Ҳакамлар ҳайъати барча шартларни баҳолаб боришди ҳамда ҳар шартдан сўнг баҳоларни эълон қилиб боришди. Танлов якунларига кўра Амалий санъат факультетининг “Жозиба” жамоаси 1-ўринни, Санъатшунослик факультетининг “Тўмарис авлодлари” жамоаси 2-ўринни, Тасвирий санъат факультетининг “Настарин” жамоаси 2-ўринни, Дизайн факультетининг “Энерже леди” жамоаси 3-ўринни эгаллади.

 

Танловда иштирок этган жамоалардаги барча қизлар ва ғолиб команда институт ҳамда “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия жамғармаси томонидан ажратилган эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

  

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter