Институт талаба-ёшлар онгига таҳдид солувчи ахборот хуружларининг олдини олиш, ёшларда интернет ва бошқа ахборот ресурслардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш мақсадида ўтказилган тадбир

Институт талаба-ёшлар онгига таҳдид солувчи ахборот хуружларининг олдини олиш, ёшларда интернет ва бошқа ахборот ресурслардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш мақсадида ўтказилган тадбир

 

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 мартдаги 87-02-677-сонли хатига асосан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг 275-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар онгига таҳдид солувчи ахборот ҳуружларининг олдини олиш, ёшларда интернет ва бошқа ахборот ресурслардан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган семинар, семинар-тренинглар режа асосида ўтказиб келинмоқда.

 

Институт талаба-ёшлар онгига таҳдид солувчи ахборот хуружларининг олдини олиш, ёшларда интернет ва бошқа ахборот ресурслардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш мақсадида ўтказилган тадбир

 

Ахборот технологиялари шиддат билан ривожланаётган бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлодни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлмоқда. Бунинг учун маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги оширилиб, талабалар ўртасида “оммавий маданият”нинг салбий оқибатлари кенг тушунтирилмоқда.

 

Жумладан, 15 март куни институт “Ёшлар маданият марказида” навбатдаги семинар ташкил этилди. Тадбирни институт Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева очиб берди. Бугунги мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.                                                                                                  

“Ижтимоий фанлар кафедраси”нинг малакали профессор-ўқитувчилари Р.Ҳасанов “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг мазмун моҳияти ҳақида видео-слайдлар орқали маъруза қилди.

 

Шунингдек, дастурнинг 275-бандида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ёшлар онгига таҳдид солувчи ахборот хуружларининг олдини олиш, ёшларда интернет ва бошқа ахборот ресурслардан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган “Ахборот хуружлари” ва мафкуравий тажовузларнинг йўналишлари ҳамда хусусиятлари мавзусида талабалар ва профессор-ўқитувчиларга тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.

 

Институт талаба-ёшлар онгига таҳдид солувчи ахборот хуружларининг олдини олиш, ёшларда интернет ва бошқа ахборот ресурслардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш мақсадида ўтказилган тадбир

 

С.Расульмухамедова,

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Апрель 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter