“ЙИГИТ ВА ҚИЗЛАРНИНГ РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИГИ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

“ЙИГИТ ВА ҚИЗЛАРНИНГ РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИГИ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 

 

Жорий йилнинг 15 март куни  “Саломтлик куни” тадбирлари доирасида талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада жонлантириш мақсадида институтнинг Санъатшунослик факультети талабалари иштирокида “Йигит ва қизларнинг репродуктив саломатлиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

“ЙИГИТ ВА ҚИЗЛАРНИНГ РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИГИ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 

Тадбирда Тошкент шаҳар саломатлик ва тиббий статистика институти шифокори Ш.Х.Сиддиқова, Марказий кўп тармоқли шифохона шифокори, гематолог Н.И.Абдуллаева, институт тиббий ҳамшираси О.Оллобергановалар иштирок этишди. Тадбир доирасида жисмоний тарбия, камқонлик касаллигининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи, қизлар гигиенаси, ошқозон ичак касаллиги ва унинг олдини олиш каби мавзуларда  талабаларга тўлиқ маълумотлар берилди. Тадбир жонли давра суҳбати тарзида ўтказилиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter