“СПОРТ-НАФИСЛИК ВА САЛОМАТЛИК ГАРОВИ”

“СПОРТ-НАФИСЛИК ВА САЛОМАТЛИК ГАРОВИ”

 

 

8 март Хотин-қизлар куни муносабати билан институтда ташкил этилаётган туркум тадбирлар доирасида “Спорт-нафислик ва саломатлик гарови”  шиори остида талаба-қизлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

 

“СПОРТ-НАФИСЛИК ВА САЛОМАТЛИК ГАРОВИ”

 

“Педагогика ва касбий таълим кафедраси” жисмоний тарбия ўқитувчиси С.Б. Ваниян масъуллигида ташкил этилган мусобақада Тасвирий санъат, Амалий санъат, Санъатшунослик ва Дизайн факультети талаба-қизларидан иборат 4 та жамоа ўзаро беллашди.

   

“СПОРТ-НАФИСЛИК ВА САЛОМАТЛИК ГАРОВИ”

 

Мусобақа якунига кўра Санъатшунослик факультети жамоаси 1-ўринни, Дизайн факультети жамоаси 2-ўринни, Тасвирий санъат факультети жамоаси 3-ўринни, Амалий санъат факультети жамоаси 4-ўринни эгаллади.

 

Шунингдек, мусобақа якунларига кўра энг фаол иштирок этган талабалар аниқланиб, институтнинг мини футбол бўйича умумий жамоаси шакллантирилди.

 

С.Расульмухамедова,

 Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter