“Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?”, “Жахолатга қарши маърифат” мавзуларидаги танлов НИЗОМИ

 

 

I.Умумийқоидалар:

1.1. Мазкур танлов Ўзбекистан Реепубликаси Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлар ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мажлисининг 2017 йил 4 февралдаги 12-сонли баёни билан тасдиқланган Дастурнинг 36-бандда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.

 

1.2. “Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?”, “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуларидаги танловга олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этади.

 

1.3.Танлов “Энг яхши мақола” йўналишида ўтказилади.

 

1.4. Танловнинг олий таълим муассасаси босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни олий таълим муассасаларининг “Маънавият ва маърифат" бўлимлари томонидан амалга оширилади.

 

П. Танловнинг мақсади ва вазифалари

2.1.  Танловнинг асосий мақсади - ёшлар ўртасида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, уларни турли экстремистик оқимларга қўшилиб кетишининг олдини олиш, олий таълим муассасаларида ёшларни дунёвийлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган амалий чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишларнииг таъсирчанлигини ошириш, ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ўз иқтидорларни намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга истсъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

2.1.Танловнииг вазифалариқуйидагилардан иборат:

 

- ёшлар ўртасида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таьминлаш, уларни турли экстремистик оқимларга кўшалиб кетишининг олдини олиш;

 

- олий таълим муассасаларида ёшларни дунёвийлик, ватанпарварликруҳида тарбиялашга қаратилган амалий чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш;

 

- ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ўз иқтидорларни намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни ҳар томонлама ривожлантириш;

 

- ёшларда ёт таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш;

 

- чора-тадбирлар дастурининг мазмун-моҳияти тарғиботи таъсирчанлигини ошириш;

 

- ёш авлодни ҳар томонлама етук, юксак маънавиятли, интеллектуал салоҳиятли, ота-онасига, Ватанига садокатли инсонлар килиб тарбиялаш;

 

- “Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?”, “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуларидаги талабаларнинг ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказиш.

 

Ш. Таиловниўтказиш боскичи ва муддатлари

 

3.1.     “Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?”,  “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуларидаги танлов учбосқичда ўтказилади,


Биринчи босқич - институт факультетлари академик гуруҳлари талабалари ўртасида жорий йил апрель ойининг биринчи ўн кунлигидаўтказилади (танловнинг илкбосқичи барча курсларнинг академик гуруҳларда ўтказилиши шарт).

 

Иккинчи босқич институт миқёсида факультетлараро уларнинг ғолиблари ўртасида май ойининг биринчи ўн кунлигидаўтказилади.

 

Учинчи босқич (якуний) - республика олий таълим муассасалари ғолиблари ўртасида жорий йил май ойининг учинчи ун кунлигидаўтказилади,

 

IV. Танловни ташкил этиш на ўтказиш

 

4.1. Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичини ўтказиш бўйича институт ректори буйруғи билан ташкилий қўмита ва соҳа профессор-ўқитувчилари, олимлари, мутахассислари, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда ҳакамлар Хайъати тузилади.

Талабалар томонидан йўналишлар бўйича тайёрланган ижодий ишлар факультетлар ва институт кесимида тузилган ҳакамлар Хайъати томонидан танлов шартлари ва мезонлари асосида баҳоланади.

 

4.2. Танловнинг учинчи босқичнии ташкил этиш ва ўтказиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошида ташкил этилган ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади. Танловнинг якуний босқичи ғолибларини аниқлаш бўйича ҳакамлар Ҳайъати тузилади. Ҳайъат таркибига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуниканиялар масалалари ахборот-тахлил департаменти мажлисининг 2017 йил 4 февралдаги 12-сонли басни билан тасдиқланган Дастурнинг 36-банди ижросини таъминлаш бўйича масъул вазирлик, идора ва ташкилотларнинг вакиллари ва соха бўйича етук мутахассислар жалб этилади.

 

  1. Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари

5.1. Танловга тақдим этиладиган мақолалар қуйидаги мезонларда баҳоланади:

мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

 

ижодий ишларнинг стилистик ва грамматик жиҳатлари тўғри ёзилганлиги;

 

мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги;

 

мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги;

 

мавзуниёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги;    

 

мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги;        

 

5.2. Ҳар бир мезон 10 баллик тизим асосида бахоланади(жами 60 балл).

 

VI. Ҳужжатларни тақдим этиш тартиби

 

6.1. Институтда иккита йўналиш бўйича ғолиб бўлган, 1- ва 2-ўринни эгаллаган талабаларнинг ҳужжатлари (ОТМ ташкилий қўмитаси баённомаси ва қарори, ғолиб бўлган талабанинг ижодий материаллари в а 10x15 ҳажмдаги фотосурати) вазирлик ташкилий қўмитасига жорий йилининг 20 майига қадар 2 нусха ёзма, 1 нусха электрон вариантда (тел; 246-28-63, е-mail:mm.markaz@edu.uz) тақдим этилади.

 

6.2. Танловга тақдим этиладиган мақолалар (ўзбек, рус, инглиз тилларида ҳам ёзилиши мумкин) компьютер Word дастурида, Times New Roman шрифтида 1 интервалда чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, юқори ва пастдан 25 мм жой қолдирган ҳолда ёзилган бўлиши ҳамда матнлар илмий, техник, стилистик таҳрир қилинган бўлиши шарт. Маколалар 10 бетдан ошмаслиги керак. Ёзма материалларнинг 1 нусхасида талабаларнинг ўкиш жойи, факультети, курси ва таълим йўналиши тўлиқ кўрсатилади, 2 нусхасида ўқиш жойи, факультети, курси ва таълим йўналиши кўрсатилмайди.

 

6.3. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган ижодий ишлар қабул қилинмайди.               

 

VII. Танлов ғолибларини тақдирлаш

 

7.1. Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичида юқори (1-, 2-, 3-) ўринни эгаллаган талабалар институт томонидан махсус “Диплом” ва қимматбахо совғалар, шунингдек, танловда фаол иштирок этган талабалар институтнинг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланади. Юқори (1-, 2-, 3-) ўринни эгаллаган талабаларпинг ижодий ишлари институт веб-сайти ва газетасида ёритилади.

7.2. Танловнинг ҳар бир йўналиши бўйича учинчи босқичда ғолиб бўлган талабалар қуйидаги тартибда пул маблағлари биланрағбатлантирилади: _

 

“Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” мавзусидаги ижодий ишлар:

 

1-ўрин - 600 000 (олти юз минг) сўм;

2-ўрин - 500 000 (беш юз минг) сўм;

3-ўрин - 400 000 (тўрт юз минг) сўм.

 

“Жаҳолатга карши маърнфат” мавзусидаги ижодий ишлар:

 

1-ўрин - 600 000 (олти юз минг) сўм;

2-ўрин - 500 000 (беш юз минг) сўм;

3-ўрин - 400 000 (тўрт юз минг) сўм.

 

Шунингдек, ғолиб талабалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланади. Талабаларнинг энг сара ижодий ишлариРеспублика газета ва журналларида ёритилади ҳамда алоҳида тўплам шаклида нашр этилади.

 

Танлов бўйича қўшимча маълумотлар олиш учун институт Маънавият ва маърифат бўлими ҳамда “Ижтимоий фанлар кафедраси”га мурожат этишлари ҳамда мумкин.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter