“ЗАМОНАВИЙ БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ”

“ЗАМОНАВИЙ БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ”

 

5 апрель 2017 йил Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 февралдаги 126-сонли фармойишига мувофиқ “ЗАМОНАВИЙ БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

 

“ЗАМОНАВИЙ БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ”

 


Анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган анжуманга Ўзбекистон Бадиий Академияси бош илмий котиби Ф.Абиджанова, республика Олий ўқув юртларидан профессор-ўқитувчилар,катта илмий ходим изланувчилар, магистрант ва талабалар ҳамда бадиий таълим соҳаси мутахассислари, журналистлар ташриф буюрдилар.

 

“ЗАМОНАВИЙ БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ”

 


“Ижод ва сабоқ” кўргазмаси намойишидан сўнг ялпи мажлис ўз ишини бошлади. Институт маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб берди. Бош илмий котиб Ф.Абиджанова сўзга чиқиб, конференциянинг ўз олдига қўйган мақсади, шўъбаларининг долзарб вазифалари, умуман санъат соҳасининг инсон ички ҳиссиётларига таъсирини тарихга мурожаат қилган ҳолдаўз фикрларини айтиб ўтди. Институт ректори Х.Аминовзамонавий бадиий таълимда эришилган ютуқларни институт мисолида гапирди. Хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда институтда илмий тадқиқот ишларининг олиб борилиши, мутахассислик фанидан бир қанча хорижий адабиётларнинг таржима қилинганлиги ва келажакда қатор ўқув адабиётларнинг нашр этилиши кўзда тутилганлиги ҳақида сўзлади. Илмий ишлар бўйича проректор С.Алиева сўзга чиқиб, таълим тизимида мутахассислар олдида қатор муаммоларнинг борлиги ва уларни биргаликда енгиб ўтиш, устоз-шогирд анъаналарининг давом эттирилишида ҳисса қўшиш лозимлиги борасида гапирди.

 

“ЗАМОНАВИЙ БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ”

 

Конференция ўз ишини Замонавий таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанларнинг ўрни, Замонавий бадиий таълим тизимида тасвирий ва амалий санъат муаммолари, Дизайн: тарихий тажриба ва янги технологиялар ва Замонавий бадиий таълим ва санъатшуносликнинг назарий муаммолари мавзусидаги шўъбаларда давом эттирди.

 

“ЗАМОНАВИЙ БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ”

 


Анжуманнинг асосий мақсади бадиий таълим йўналишидаги соҳа мутахассис олимлари, ижодкорлар, ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари, санъат йўналишидаги олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари, иқтидорли талаба ва магистрантлар, катта илмий ходим изланувчи ва мустақил изланувчиларни жалб этиб, бадиий таълимдаги мавжуд муаммоларни, бу соҳада нафақат ижодий, балки илмий ҳамда илмий тадқиқот нуқтаи назаридан ёндашиш концепцияларини ишлаб чиқиш тамойиллари, ижодий лойиҳа натижаларини ишлаб чиқаришга амалий тадбиқ этиш муаммоларини кўриб чиқиш, уларни муҳокама қилиб тегишли қарорларни қабул қилишдан иборат.

 

“ЗАМОНАВИЙ БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ”

 


Тадбир якунида конференцияда ўз илмий мақолалари билан ва ташкилий ишларида фаол иштирок этганлар Сертификат билан тақдирландилар.
Анжуман Маданият ва маърифат телеканали орқали намойиш этиш учун тасвирга олинди.

 

“ЗАМОНАВИЙ БАДИИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ”

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter