“ЎЗБЕКИСТОН МОДА ЮЛДУЗЛАРИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР 

 “ЎЗБЕКИСТОН МОДА ЮЛДУЗЛАРИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР 

 

 

2017 йил 7 апрель куни институт Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбирлари доирасида “Либос дизайни” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Ўзбекистон мода юлдузлари” мавзусида тадбир  ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистонда ижодий фаолиятини муваффақиятли олиб бораётган ёш дизайнерлардан бири Дильноза Эркинова ташриф буюриб, талабаларга ўз ижодий ишлари тўғрисида баён этди.

 

 “ЎЗБЕКИСТОН МОДА ЮЛДУЗЛАРИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР 

 

Дильноза Эркинова Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Касбий таълим “Либос дизайни ва газламаларнинг бадиий ечими” йўналишида таҳсил олган. Бундан кейин шахсий ижодий фаолиятини бошлаган.

 

 “ЎЗБЕКИСТОН МОДА ЮЛДУЗЛАРИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР 

 

Талабалар билан ўтказилган учрашув доирасида талабаларни қизиқтираётган кўп саволларга жавоб бериб, слайдлар орқали ижодий ишларидан бир қатор намуналарни тақдим этди. Дильноза Эркинова ўзининг шахсий малакасига таянган ҳолда бўлажак дизайнерларга ўз маслаҳатларни бериб ўтди.

 

 “ЎЗБЕКИСТОН МОДА ЮЛДУЗЛАРИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР 

 

Жума оқшомида “Либос дизайни” кафедрасининг профессор-ўқитувчиларидан “Либос дизайни” кафедра мудири  У.М.Ходжаева, “Либос дизайни” кафедра профессори В.А.Чурсина, “Либос дизайни” кафедраси катта ўқитувчиси З.Р.Девлетшаева, “Либос дизайни” кафедраси катта ўқитувчиси А.З.Рашидов, “Либос дизайни” кафедраси ўқитувчиси Р.Ш.Гайсина,  З.П.Хайитова, “Дизайн” факультети котиби Р.Холиков ва институт хотин-қизлар кенгаши ҳамда талабалар иштирок этдилар.

 

Учрашув  кўтаринки руҳда қизиқарли ўтди. Талабалар таниқли дизайнер билан учрашув уюштирилгани учун “Либос дизайни” кафедрасининг профессор-ўқитувчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter