МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ДАВРА СУҲБАТИ

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ДАВРА СУҲБАТИ

 

 

6 апрель куни институт Санъатшунослик факультети талабалари томонидан мактаб ўқувчилари учун давра суҳбати ташкил этилди.

СоҳибқиронАмир Темур таваллудининг 681 йиллиги муносабати билан Санъатшунослик факультети 1-босқич талабалари томонидан Амир Темур ва темурийлар тарихининг ёшлар маънавиятини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамиятини ўрганиш ҳафталиги доирасида Яшнаобод туманидаги 69-мактабда“Соҳибқирон Амир Темур сиймоси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.                                                                                         

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ДАВРА СУҲБАТИ

 

Давра суҳбатини мактаб ўқитувчиси Йўлдошева Мамлакат Нуриддиновна мамлакатимиз мустақилликка эришгач, миллат ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг унутилган номлари қайта тикланганлиги, Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари – миллатимизнинг суянган тоғларидан бири, халқимизнинг абадий фахри ва ғурури эканлиги тўғрисида гапириб, даврани очиб берди. Шу муносабат билан мактабга ташриф буюрган институт талабалари билан таништириб ўтди.

 

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ДАВРА СУҲБАТИ

 

Шунингдек, буюк давлат арбобининг ўзбек давлатчилиги, санъати ва маданиятидаги ўрнини таъкидлаб ўтиб, маърузачиларга навбат берди.

Институтда олий маълумотли рассомлар, ҳайкалтарошлар ва амалий санъат усталари тайёрланиши ва уларнинг Амир Темур сиймосига мурожаат этиб яратилган машҳур асарлари дунё юзини кўрган.

 

Моҳир саркарда, давлат арбоби, илм-фан, маданият ҳомийси бўлган Амир Темур тарихий шахслардан биридир. Ҳазрат соҳибқирон марказлашган давлатга асос солди, уни ҳар томонлама мустаҳкамлаб, ривожлантириб, шон-шуҳратини бутун жаҳонга ёйди, буюк салтанатнинг ҳукмдори сифатида миллатлар ва халқларни бирлаштирди.

 

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ДАВРА СУҲБАТИ

 

Ана шундай буюк давлат арбобининг таваллуд санаси арафасида институт 1-босқич талабалари Бозорова Дилдора, Қосимов Сардор, Суярова Шаҳло, Азаматова Манзура ҳамда Қосимов Фаёз ва Жаҳонгиров Шаҳзодлардан иборат тарғибот гуруҳи машҳур рассомлар томонидан яратилган асарларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этиш учун ўзига хос тайёргарлик кўрдилар.

 

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ДАВРА СУҲБАТИ

 

Д.Бозорова: Бугун биз Сизларни Ўзбекистон халқ рассомлари Малик Набиев “Амир Темур портрети” (1993 йил), таниқли ҳайкалтарош Илҳом Жабборов “Амир Темур ҳайкали” (1996 йил, Тошкент, Шаҳрисабз, Самарқанд), француз ҳамда итальян рассомлари томонидан буюк Амир Темур сиймоси тасвирланган ижодий асарлар билан таништириш учун келдик.

 

Маълумки, буюк Темур Туронзаминни мўғуллар истилоси асоратидан озод этди, мамлакат ва халқ дахлсизлигини, тинчлигини ва осойишталигини, ободлик ва фаровонликда ривожланишини тўлиқ ва ишончли кафолатлай оладиган марказлашган қудратли давлатни вужудга келтирди, унинг амру иродаси остида бу ерда ҳаёт ҳар тарафлама гуллаб-яшнади. Туронзамин Амир Темур даврида Буюк Ипак йўлининг қайноқ, гавжум, файзли-баракали гўшаларидан бирига айланди.

 

Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари – миллатимизнинг суянган тоғларидан бири, халқимизнинг абадий фахри ва ғуруридир, деб асарларнинг яратилиш тарихи билан қисқача таништириб ўтди.

 

Ш.Жаҳонгиров: Тарихий маълумотларга қараганда, Ибн Арабшоҳ, Низомиддин Шомий, Шарафиддин Али Яздий ва бошқа олимлар ҳам шуни қайд этишади. Миср, Шом, Рўм, Озарбайжон, Эрон, Хоразм, Ҳиндистон ва кўплаб бошқа юртлардан минглаб ҳунармандлар таклиф қилинган ва ҳаммаси иш билан таъминланган.

 

Соҳибқирон Амир Темур тенгсиз азму шижоат, мардлик ва донишмандлик рамзи бўлганлигини, бу мумтоз сиймо буюк салтанат барпо этиб, давлатчилик борасида ўзидан ҳам амалий, ҳам назарий мерос қолдирганлигини, соҳибқирон ҳукмронлиги йилларида илму фан, маданият, бунёдкорлик, дин ва маънавият ривожига кенг йўл очилганлигини, ижодкорлар бобокалонимиз Темур сиймосини яратиш жараёнида эътибор қиладиган  жиҳатлари ҳақида ўқувчиларга гапириб берди.

 

Тадбирда Қосимов Сардор, Суярова Шаҳло, Азаматова Манзуралар ҳам Амир Темур ҳаётида санъат, жумладан, ўйин ва томошалар, янада кенгроқ олганда, маросим ва байрамларнинг ўрни қандай бўлганлиги ҳақида ўзлари билган маълумотларини тадбир иштирокчиларига гапириб бердилар. Амир Темур болалиги кўпгина манбаларда афсонавий йўсинда келтирилган. Менинг назаримда, Темур отаси – Барлос насабининг сардорларидан бўлмиш Тарағай Баҳодирнинг паноҳида ўша замонларда аслзодаларга хос ақлий ва жисмоний тарбиянинг барча турларидан баҳра олган, ҳам ақлан, ҳам жисмонан чиниқиб борган. Тили чиқиб, ақлини танигандан бошлаб то ўн икки ёшга тўлгунига қадар мактабда ўқиш, саводхон бўлиш билан бирга эртак, сўнг тарихий қисса ва ривоятлар тинглашни хуш кўрган, тенгқурлари билан ҳар хил ҳаракатли ўйинлар ўйнаган. Ўйинлари мураккаблашиб борган. От устида олишув, пойга, яккама–якка кураш, “Уруш—уруш” ўйинлари шулар жумласидандир. “Кўчада мен болалар билан ўйнардим, — деб ёзади Соҳибқирон ўзининг “Таржимаи ҳоли”да.- Болалар билан уруш-уруш ўйнаб, ўзимни амир этиб тайинлардим-да, ўйинни бошқарардим ва болаларнинг бир гуруҳини иккинчи гуруҳи билан уриштиришни машқ қилардим” деган маълумотлар келтирилган.

 

Талаба Қосимов Фаёз ўқувчиларга буюк аждодимиз-соҳибқирон Амир Темур ҳақида битилган адабий асарлар тўғрисида гапириб, шеър ўқиб берди.

Давра суҳбати давомида ўқувчилар буюк бобокалонимиз тўғрисида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. Тадбир иштирокчиларда яхши таассурот қолдирди.

 

Давра суҳбати жараёнида мавзуга оид слайдлар намойиш этилди.

 

 

Д.Бозорова

Санъатшунослик йўналиши

 1-босқич талабаси

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter