“НОТИҚЛИК САНЪАТИ” МАҲОРАТ ДАРСИ

“НОТИҚЛИК САНЪАТИ” МАҲОРАТ ДАРСИ

 

 

Санъатшунослик факультетининг “Тиллар ва адабиёт” кафедраси томонидан Ўзбекистон телерадиокомпанияси Давлат унитар корхонаси “Оилавий” телеканали бош директори, Ўзбекистон  телеканали “Анонс” бўлими бош муҳаррири Жалолбек Йўлдошбеков ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби Дилдора Рустамова билан  “Нотиқлик санъати” фани доирасида 4-курс талабалари учун “Маҳорат дарси” уюштирилди

Жалолбек Йўлдошбеков нутқнинг инсон ҳаётидаги ўрни, унинг телевидениедаги аҳамияти, кўрсатув тайёрлашдан тортиб уни эфиргача узатиш жараёнида айнан нутқ, нотиқ ва тасвир орасида қандай жараён кечишини батафсил, мисоллар ёрдамида тушунтирди. Сўнг таниқли сухандон Дилдора Рустамова талабаларга камера олдида ўзни қандай тутиш, сўзларни қандай талаффуз қилиш, бу жараёнда юз ифодаси қандай бўлиши кераклиги ҳақида сабоқ берди. Унли товушлар: “а, у, и, о, э, ў”ларнинг ҳар бирини талаффуз қилиб кўрсатди. Лабларнинг қандай ҳаракатланиши кераклиги, айни шу ҳолат оддий сўзловчини нотиқ даражасига олиб чиқишга кўмаклашишини, матнни тушунишгина эмас, эшитаётганларга тушунтира олишда ёрдам беришини таъкидлади.

 

Учрашувда телевидение, унинг бугунги кундаги аҳамияти, жамиятимиз ҳаётидаги ўрни, хусусан, ўсиб келаётган талаба ёшларнинг тарбиясида кўрсатувларнинг ўрни, аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Саньатшунослик факультети талабалари ўзларини қизиктирган саволларга жавоб олишди. Тадбирда талабалар томонидан берилган “Телебошловчиликда нутқ, унинг ўрни қандай бўлиши керак?” деган саволга  Дилдора Рустамова: Нутқнинг аҳамияти катта, унинг ўзига хос машқлари бор, дея таъкидлаб ўтди. Дилдора Рустамова йиғилганларга, сухандонлик  санъати,  унинг ўзига хослиги, қийинчиликлари, ютуқлари ҳамда бугунги кундаги камчиликлари ҳақида талабаларга маълумотлар берди. Мазкур тадбирда Жалолбек Йўлдошбековнинг Телевидение ва телекадр ортидаги телеоператорларнинг машаққатли хизмати, уларнинг ҳозирги ютуқлари ҳақидаги маърузалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Дилдора Рустамованинг бугунги кун сухандони қандай бўлиши кераклиги тўғрисидаги маслаҳатлари ёш сухандонлар учун мактаб вазифасини ўтайди, десак хато бўлмайди.

 

Тадбирда Дилдора Рустамова ҳамда Жалолбек Йўлдошбеков замонавий санъатга ўз қарашларини билдирдилар.

 

Институт талабаларида меҳмонларнинг ўзига хос санъат, хусусан, рангтасвир санъати ҳақидаги фикрлари ўзгача таассурот қолдирди.

 

Умуман олганда, республикамиз ёшлари учун таниқли бўлган машҳур инсонлар билан бундай учрашувлар талабаларнинг келгусида улар каби ўз касбининг устаси бўлиш, машҳур инсон бўлиб жамиятда ўз ўрнини эгаллашларида муҳим аҳамиятга эга деб, ўйлаймиз.

 

Мўътабар Сафаева

 

 

 

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                               ,

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter