ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА ДАВРА СУҲБАТИ

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 

 

Жорий йилнинг 10 апрель куни институтнинг Мирзо Улуғбек тумани Олмачи кўчаси 32-уйда жойлашган Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи институт талабалари билан давра суҳбати ташкил этилди.

 

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 

Давра суҳбатини Санъатшунослик факультети декани ўринбосари О.Ҳакимова олиб борди. ТТЖда яшовчи талабаларнинг тартиб-интизом, хоналарнинг саранжом-саришталиги, умумий фойдаланиш жойларининг тозалиги, талабаларнинг ўзаро муомалалари ва “Энг намунали хона” институт танлови ҳамда бошқа масалалар кун тартибидан ўрин олганлигини билдириб, давра суҳбатида иштирок этаётган институт Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.Ю.Сангиров, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосарлари О.Солиҳов (Тасвирий санъат факультети), А.Ҳайитов (Дизайн факультети)ларни таништириб ўтди.

 

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан сўзга чиққан ётоқхона коменданти З.Толипова  Талабалар турар жойида қизлар яшаётган 2 ва 4 –қаватларнинг тозалик борасидаги аҳволи ва умумий фойдаланиш жойларининг санитария ҳолати юзасидан маълумотлар берди.

 

“Энг намунали хона” институт танловининг номинациялар ғолиблигига номзодлар бўйича ТТЖ Талабалар Кенгашининг ахбороти тингланди. Кенгаши аъзоларининг фикрлари эшитилди.

 

Давра суҳбатининг кейинги мавзуси юзасидан институт Б.Сангиров сўзга чиқиб, 8 апрель куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бўлиб ўтган йиғилиш тафсилотлари билан таништириб ўтар экан, талабаларнинг дарс жараёни ва дарсдан ташқари вақтларда кўнгилочар жойларда бўлиши, спиртли ичимликлар истеъмол қилишлари оқибатида турли хил нохуш ҳодисаларга дуч келиши ёки нохуш ҳолатларни келтириб чиқаришлари мумкинлиги туфайли талаба деган номга доғ туширишдан сақланишлари тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

 

Институтнинг  “Одоб-ахлоқ қоидалари”,  мавжуд Низомлар, имзоланган Шартнома ва тартиб-қоидаларга риоя қилиш барча талабаларнинг вазифаси эканлиги,  акс ҳолларда бир умрга татигулик ёмонотлиқ бўлиб, афсус-надомат чекиб, пушаймон бўлишлари мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан О.Салихов, А.Ҳайитов ва О.Ҳакимова ҳам ТТЖга кириш-чиқиш тартибига қатъий риоя қилиш юзасидан керакли фикрларни билдириб, институтда ва ТТЖда ташкил этилган тўгараклар, клублар ва студияларда шуғулланишлари, кутубхоналарда бўш вақтларини ўтказишлари мумкинлиги, ишлаётган талабалар ҳам ушбу кўрсатмаларни инобатга олиб, хулоса чиқаришлари тавсия этилди. 

Мавзу бўйича талабалар ўз фикр ва муносабатларини билдирдилар.

 

О.Ҳакимова

Санъатшунослик факультети декан ўринбосари

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter