“САНЪАТШУНОСЛИК: КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТА” мавзусида илмий амалий семинар

 

 

“САНЪАТШУНОСЛИК: КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТА” мавзусида илмий амалий семинар

 

27 апрель куни институт “Маънавият” хонасида Ўзбекистон Фанлар Академияси Санъатшунослик институти “Тасвирий ва амалий безак санъати” бўлими мудири, академик, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Хакимов Акбар Абдуллаевич иштирокида “САНЪАТШУНОСЛИК: КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТА”мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

 

“САНЪАТШУНОСЛИК: КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТА” мавзусида илмий амалий семинар

 

Тадбирда институт Илмий ишлар бўйича проректор С.Алиева, Маънавий ва маърифий ишлар бўйича проректор Д.Раҳматуллаева, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, Ўзбекистон халқ рассоми, профессор А.Мирзаев, Санъатшунослик факультети декани Л.Раупова, Илмий бўлим бошлиғи М.Умарходжаева, “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедра мудири С.Курбанов ва аъзолари, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири Д.Жуманиёзова, катта илмий ходим-изланувчилар, магистрантлар ва “Санъатшунослик” факультети талабалари иштирок этдилар.

 

“САНЪАТШУНОСЛИК: КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТА” мавзусида илмий амалий семинар

 

Семинарни С.Алиева кириш сўзи билан очиб берди ва сўзни Дилфуза Раҳматуллаевага берди. Д.Раҳматуллаева тадбир меҳмони Акбар Хакимовнинг фаолияти, илмий изланишлари борасида маълумот берди.

 

“САНЪАТШУНОСЛИК: КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТА” мавзусида илмий амалий семинар

 

Акбар Хакимов сўзни давом эттирар экан, ўзининг санъатшунослик соҳасидаги фаолияти, илмий мақолалари, нашрлари, муаллифлик китоблари,  Ўзбекистон Бадиий Академиясининг ташкил этилиши, ҳозирги кундаги санъатшунослик соҳаси институтларининг фаолиятлари, докторлик диссертациялари, музейлар соҳаси, Ўзбекистон музейлари фаолиятлари, улардаги камчиликлар, ечилмаган муаммолар, оғриқли нуқталари, олдида турган вазифалари борасида куюниб гапирди.

 

“САНЪАТШУНОСЛИК: КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТА” мавзусида илмий амалий семинар

 

Йиғилганларда туғилган қатор саволларга холисона ёндашган ҳолда, фактлар асосида жавоб берди. Кўпчиликни анчадан бери қизиқтириб юрган мулоҳазаларига ўз фикрларини билдириб ўтди.

 

“САНЪАТШУНОСЛИК: КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТА” мавзусида илмий амалий семинар

  

Акбар Хакимов тадбирга ташриф буюрганларга ўз муаллифлик китобларини намойиш этди. Шунингдек, А.Мирзаев сўзга чиқиб, ўзининг яқиндагина нашрдан чиққан “Мусаввир” романи ҳақида гапирди ва семинар меҳмони А.Хакимовга эсдалик учун тақдим этди.

 

“САНЪАТШУНОСЛИК: КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТА” мавзусида илмий амалий семинар

 

Семинардаги иштироки учун институт жамоаси А.Хакимовга миннатдорчилик билдирди ва келгусида бундай учрашувлар давомий бўлишини тилади.

Семинар сўнгида эсдалик учун суратга тушилди. Тадбир Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маърифат” канали орқали суратга олинди. 

 

 Асалхон Раҳматуллаева

Илмий бўлим ходими

 

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter