РЕСПУБЛИКА САЛОМАТЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА ДАВРА СУҲБАТИ

РЕСПУБЛИКА САЛОМАТЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 

Жорий йилнинг 24-апрель куни Талабалар турар жойида институт ва Республика саломатлик институти ҳамкорлигида “Депрессия ва руҳий саломатлик нима” деб номланган давра суҳбати ўтказилди. Бунинг асосида инсонлар ақлий онгида турли руҳий касалликлар ва турли ғоялар пайдо бўлмоқда. Шу сабабдан баъзи бир инсонлар, айниқса ёшларимиз ўзларининг ақлий бошқарув механизимини йўқотмоқда. Ўзларини бошқара олмаган ёшлар турли наркотик ва тамаки маҳсулотлари ва ичкиликбозлик каби иллатларга ружу қўймоқдалар. Бундай  ҳолатлар олди олинмаса,   жамиятни таназзулга  олиб келади.  Ёшларимиз  бундай ҳолатларга тушмаслиги учун ушбу тадбирни ўтказиш, бу орқали уларнинг руҳий оламини соғломлаштириш мақсад қилиб қўйилди. Тадбирни Саломатлик институти вакили Темур Баходирович олиб борди. Даставвал, талабаларни руҳий жиҳатдан синаш учун уларга мавзу юзасидан бир қатор саволлар бериб текшириб кўрди. Шундан сўнг уларга “Депрессия ва руҳий саломатлик деганда нимани тушунасиз?” деб номланган 10 та  саволдан иборат анкеталар тарқатилди. Талабалар уларга ўз жавобларини бердилар. Суҳбат давомида талабаларга депрессия нима,унинголдини олиш чоралари, инсон ушбу ҳолатга тушганида қандай ишларга мойиллиги кўринади каби бир қатор саволлларга Темур Баҳодирович ўз фикрларини билдирди. Бундан ташқари,тамаки маҳсулотларинингзарарлари, унинг оқибатлари, ОИТС касаллиги ва бошқа касалликлар тўғрисида гапириб ўтди. Талабалар суҳбат юзасидан бир қатор саволлар бериб, уларга қониқарли жавоблар олдилар. Суҳбат сўнгида талабаларга тўғри овқатланиш, ҳамишаспорт билан шуғулланиш, зарарли иллатлардан узоқроқ юриш, доимо бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари юзасиданбир қанча тавсиялар билдирилди.

 

РЕСПУБЛИКА САЛОМАТЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 

РЕСПУБЛИКА САЛОМАТЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 

РЕСПУБЛИКА САЛОМАТЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 

 

Ойбек Каримов

Институт талабалар турар жойи кенгаш сардори 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter