ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ОИЛАЛАРИГА ТАШРИФ...

 

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ОИЛАЛАРИГА ТАШРИФ...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2865-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида мустақиллик йилларида Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига ташриф буюриш анъанага айланиб қолган.

 

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ОИЛАЛАРИГА ТАШРИФ...

 

Институт ректори Х.Аминов, Маънавий ва маърифий ишлар проректори Д.Раҳматуллаева ва бўлим ходимлари Тошкент вилояти, Қибрай туманида истиқомат қилувчи Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган кичик сержант Каримова Барно Рустамовнанинг онаси Бердиева Зуҳра опа хонадонига ташриф буюрдилар. Хонадон эгалари институт томонидан кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.

 

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ОИЛАЛАРИГА ТАШРИФ...

 

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Сергели туманида истиқомат қилувчи сержант Эгамбердиев Шерзод Тўраевичнинг турмуш ўртоғи Матумарова Дилдоранинг хонадонига ҳам ташриф уюштирилди. Хонадон эгалари меҳмонларни кутиб олар экан, кўз ёшларини яширолмади. Юртимиз, қолаверса, институт раҳбарият томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрликдан боши кўкка етганлигини айтиб, миннатдорлик билдирди.

 

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ОИЛАЛАРИГА ТАШРИФ...

 

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, оз бўлса-да марҳумларнинг қариндошлари кўнглини кўтариш, юртимиз тинчлигини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлганлар хотираси ва кўрсатган жасоратларини доимо ёдда сақлашларини ҳис этиш, суҳбат давомида  марҳумларни эслаб, хотирлашдир.

 

Ташрифлар давомида хонадон эгаларига институт томонидан совғалар тақдим этилди.  

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter