9 МАЙ “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ”  БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИГА ТАШРИФ

 

 

9 МАЙ “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ”  БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИГА ТАШРИФ

 

 

Башариятга катта талофат келтирган Иккинчи жаҳон урушига сафарбар этилган ўзбек жангчилари Ватанимиз тинчлиги, биз авлодларнинг эркин ва озод яшашимиз учун қаҳрамонлик намуналарини кўрсатганлар.

 

Бу йил урушда қозонилган ғалабага 72 йил тўлди. Ўтганларни хотирлаш, орамизда кексалик гаштини сураётган нуронийларни қадрлаш бизнинг қон- қонимизга сингиб кетган эзгу қадриятдир.

 

Талаба-ёшлар қалбида Ватанга бўлган садоқат, аждодларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш мақсадида Музейшунослик III курс талабалари Ўзбекистон тарихи давлат музейига ташриф буюрдилар.

 

Музей экспозициясининг учинчи қаватида намойиш этилган 1941-1945 йиллардаги Ўзбекистон тарихида уруш оқибатлари ва уни мамлакатимиз тарихининг таркибий қисми сифатида акс эттирилган экспозиция билан танишдилар.

 

Уруш қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, уларни ёд этиш билан боғлиқ маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш ва тарғиб этиш, музей заҳиралари ва экспозицияларини мамлакат ҳамда хориждаги турли ҳужжатлар ва бошқа экспонатлар билан мунтазам равишда бойитиб бориш кабилар бугунги куннинг долзарб вазифалар эканлиги ёш музейшуносларга сингдирилди.

 

М.Муҳамедова

Гуруҳ мураббийи

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter