ВАТАНИНИ ҲИМОЯ ҚИЛГАН РАССОМ...

ВАТАНИНИ ҲИМОЯ ҚИЛГАН РАССОМ...

 

Ўзбекистон тасвирий санъатида реалистик рангтасвир мактаби вакили С.Абдуллаев 1917 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент санъат коллежида Александр Волков ва Николай Карахандек устозлардан рангтасвир бўйича илк сабоқларини олган. 1941 йилда Тошкент шаҳридаги Республика Рассомлик билим юртини битирган. 1944 йилдан бадиий кўргазмаларда фаол иштирок эта бошлаган.

 

ВАТАНИНИ ҲИМОЯ ҚИЛГАН РАССОМ...

 

Ижодининг асосий қисми дастгоҳли рангтасвир, графика йўналишида яратилган асарлардан ташкил топган. У айниқса портрет жанрида сермаҳсул ижод қилган.

 

Самиғ Абдуллаев биргина рангтасвир соҳасида ижод қилибгина қолмай, балки Она Ватан олдидаги йигитлик бурчини ҳам фаол адо этишни ўз олдидаги шарафли бурчи деб билган инсон. 1941 йилнинг июн ойидан бошлаб иккинчи жаҳон урушида хизмат қилган. У 97-чи алоҳида ёнилғи муҳандислик батальони қўмондони вазифасини бажарган ҳамда Кубан дарёси (Шимолий Кавказ Фронти) ва Таман яримороли қуйи оқимини душманлардан озод қилишда, 1943 йили ғалабани қўлга киритишда улкан ҳиссасини қўшган.

 

Урушда кўрсатган мардликлари учун сержант Абдуллаев Самиғ Файзиевич  1944 йилда собиқ Иттифоқ қаҳрамони унвони, бир қанча орден ва 2-даражали “Ҳурмат Белгиси нишони” ва “Олтин Юлдуз” медаллари билан тақдирланган.  Урушдан қайтгач, С.Абдуллаев Ўзбекистон рассомлар уюшмаси раҳбари сифатида 10 йил давомида, яъни 1956 йилдан 1987 йилгача Ўзбекистон Давлат Санъат музейи директори вазифасида ишлаган.  Рассом 1998 йил 10 майда Тошкент шаҳрида вафот этган.

 

Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Бадиий кўргазмалар Дирекцияси, Камолиддин Беҳзод номидаги мемориал боғ-музейида 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган рассом Самиғ Абдуллаев кўргазмаси тантанали вазиятда очилди. Кўргазмада иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, С.Абдуллаев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган мазкур кўргазмада Бадиий кўргазмалар фондида сақланаётган 40га яқин асарлар намойишга қўйилган.

 

Рассом ижоди серқирра бўлиб, у рангтасвир соҳасида ўз услубини топишга тинимсиз изланди. Кўргазмада намойиш этилаётган асарларнинг асосий қисмида рассом уруш йилларида хизмат қилган Кавказ манзаралари акс эттирилган бўлиб, у рангтасвирларда ёрқин, рангли колорит уйғунлигида табиатнинг гўзал кўринишларини мароқ билан ифодалаганлиги ёш, ижодга чанқоқ  рассом асарларида яққол сезилади.

 

Ижодкор матоларига сержило рангларни ботирона ва кескинлик билан тўғри танлаганлиги ва уларни моҳирона уйғунлаштира олганлиги, табиатни ҳақиқий гўзал тароватини ишонарли тарзда намоён эта олган. Рассом Ўзбекистон тасвирий санъатида сермаҳсул ижод қилганликлари билан алоҳида ажралиб туради.

 

Ушбу кўргазмада Санъатшунослик факультети “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” ҳамда “Музейшунослик” кафедралари профессор-ўқитувчилари талабалар билан биргаликда иштирок этдилар. 

 

Тўлқин Ахмедов

институт доценти, санъатшунос,

Бахтиёр Ходжаев ўқитувчи

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter