9МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

9МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

 

 

Мамлакатимизда  ҳар йили  9 май Хотира ва қадрлаш куни кенг миқёсда нишонланади. Хотира - бу аждодларга юксак эътибор, ҳурмат ва эҳтиром акси.

9МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

 

Бу борада Республикамизда кўплаб ишлар амалга оширилаётгани, хусусан, уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром бунинг ёрқин ифодасидир. Вақт ўтади, замонлар ўтади, лекин узоқни кўзлаб қилинган амаллар қалбларимизда мангу муҳрланиб қолади. Биз яшаб турган ҳаётда одамийлик, инсонпарварлик фазилатларини улуғлаш, умуман Ватан, эл-юрт учун хизмат қилган инсонларнинг номларини сақлаш, инсон хотирасини эъзозлаш йўлида қилинган савобли ишлар ҳеч қачон унутилмайди.  

 

Шу мақсадда, институтнинг Санъатшунослик факультети “Тиллар ва адабиёт” кафедрасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ва ҳозирда кексалик гаштини сураётган педагог Назира Пирназарованинг ҳолидан хабар олиш мақсадида кафедра мудири М.Исмоилова ва ўқитувчи Г.Азизовалар биргаликда опанинг хонадонига ташриф буюришди.

 

Суҳбат давомида Назира опа ўзининг кафедрадаги кўп йиллик меҳнат фаолиятида қилган ишларини эслаб, гапириб берди. Ўша даврда ўзи билан ишлаган педагог ходимлар, уларнинг кўп йиллик меҳнат тажрибаларини, шу соҳадаги ютуқларни айтиб ўтди.

 

- Бугунги кунда биз кексаларга кўрсатилаётган эътибор қанчалик юқори даражада, шундай кунларга етганимиз, тинч-осойишта ҳаётимиз бизга насиб этгани ва шунчалик эътибор учун биз фахрийлар ғоят хурсандмиз, – деб айтди Пирназарова Назира опа. Ўсиб келаётган ёшларга, ёш талабаларга тилагим: сиз учун барча яратилган улкан шарт–шароитлардан етарли даражада фойдаланинг.

 

 Дарҳақиқат,  фахрийларимиздан хабар олиш уларнинг ҳаётини узайтиришга, умрини мазмунли қилишга ёрдам беради. Бу ҳаёт ғанимат эканлигини унутмаслигимиз керак, барчамиз учун азиз ва муҳтарам бўлган, ҳаётимизга файз берган нуроний отахонларимиз ва онахонларимизга эътиборли бўлиш халқимиз олдидаги юксак бурчимиздир.

 

Мамлакатимизда инсон манфаатини таъминлашга қаратилаётган эътибор, ўзбек халқигагина хос ўлмас қадриятлар шундай учрашувларда намоён бўлади.

 

Хотира бор экан миллат юксалади, ривож топади, тараққий қилади.

 

9МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

 

 

Мўътабар Сафаева

кафедра ўқитувчиси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Июль 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter