“КИТОБХОНЛИК, МУТОЛАА МАДАНИЯТИ”

 

 

 

“КИТОБХОНЛИК, МУТОЛАА МАДАНИЯТИ”

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида”ги Ф-4789-сонли фармойиши ижроси юзасидан олий таълим муассасаларида китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

 

“КИТОБХОНЛИК, МУТОЛАА МАДАНИЯТИ”

 

Жумладан, жорий йилнинг 5 май куни институт “Ёшлар ижод маркази”дакитобхонлик маданиятини тарғиб этувчи тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб бериб, барча ташриф буюрган меҳмонларга институт жамоаси ва талабалари номидан миннатдорчилик билдирди.

 

“КИТОБХОНЛИК, МУТОЛАА МАДАНИЯТИ”

 

Кириш сўзидан сўнг Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти илмий ходими Н.Жабборов китобхонлик маданияти умуман китоб оламининг сеҳрли дунёси, унинг қадимдан ҳозирги вақтгача босиб ўтган шаклланиш тарихи тўғрисида қизиқарли маълумотлар, китобнинг ёшлар маънавиятига ижобий таъсири ҳақида гапирди. Шунингдек, бугунги кунда китобларга бўлган эҳтиёжнинг кундан кунга ортиб боришини маънавиятимизнинг янада юксалиб бораётганлигидан далолат дея баҳолаб, Суриялик ёзувчилар томонидан Амир Темурга бағишлаб чиқарилган янги китоб хусусида ўз фикрларини билдирди.

“КИТОБХОНЛИК, МУТОЛАА МАДАНИЯТИ”

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ғ.Мажидов юртимизда мустақиллик йилларида кенг кўламда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, хусусан, ёшлар орасида китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган қарорларнинг қабул қилиниши ҳамда бу борадаги ишларнинг амалий аҳамияти қай даражада муҳим эканлигини кўрсатиши билан биргаликда аҳоли орасида китобхонликка қизиқишни кучайтириш тизимли ишларнинг йўлга қўйилишида катта ўрин эгаллагани ҳақида тўхталди. Талабаларга ўзининг она ватан, юртга бўлган муҳаббат мавзуларида шеърларидан намуналар ўқиди.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, журналист Н.Асадова тадбир мавзуси, китобхонлик маданияти аввало оиладан бошланишини таъкидлаб, китоб билан боғлиқ болалик хотиралари акс этган  шеърларидан ўқиган парчалар барча тадбир иштирокчиларига хушкайфият улашди.

 

Тадбир сўнгида Маънавият декан ўринбосари О.Ҳакимова ҳамкорликни узвий давом эттирган тарзда мана шу каби тадбирларни анъанага айлантириш лозимлигини алоҳида эътироф этиб, барча тадбир иштирокчиларга “Санъатшунос” факультети номидан ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

 

Л.Жабборова

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси                                     

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter