“ОДАМ САВДОСИ - ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР” МАВЗУCИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

 

 

 

 “ОДАМ САВДОСИ - ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР” МАВЗУCИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

 

Жорий йилнинг 6 май куни институтда талабалар ўртасида турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни  юксалтириш мақсадида “Одам савдоси – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир” мавзуcида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 “ОДАМ САВДОСИ - ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР” МАВЗУCИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

 

Тадбирда институт ректори Х.Аминов, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор  Д.Раҳматуллаева, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими Х.Эшов, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти, сиёсий фанлар номзоди Д.Муитов, институт “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Н.Алимов, факультет деканлари, деканларнинг маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва 210 нафар талаба-ёшлар иштирок этди.

 

 “ОДАМ САВДОСИ - ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР” МАВЗУCИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

 

Тадбир бошланишидан олдин Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканали томонидан тасвирга олинган “Жиноят ва жазо” кўрсатуви намойиш этилди. Шундан сўнг йиғилишни раислик қилувчи маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Д.Раҳматуллаева бошлаб, ўз нутқида одам савдоси – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятлигини, бу жуда кўп салбий унсурларни олиб келаётганлигини, терроризм, гиёҳвандлик, қурол-яроғ, одам савдоси, миссионерлар найранглари ва бундай иллатлар кейинги йилларда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар жиддий ташвиш ва хавотирларни келтираётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, у иштирокчиларга сўз беришдан олдин институт  талабаларининг фикрлари билан қизиқди ва тадбирни очиб бериш учун сўз навбатини институт ректори Х.Аминовга берди.

 

 “ОДАМ САВДОСИ - ҲУДУД, ЧЕГАРА, МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИГАН МУДҲИШ ЖИНОЯТДИР” МАВЗУCИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

 

 Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими Х.Эшов сўзга чиқиб, иштирокчиларни республика бўйлаб таҳсил олаётган талабаларга оид рақамлар билан таништирди. Ўз маърузасида талаба-ёшларга мурожаат қилар экан, ҳозирги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган, таҳликали даврда яшаётганлигимизни, бир томондан уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик, одам савдоси каби таҳдидлар бўлса, иккинчи томондан ғоявий таҳдидлар-ахборот хуружи, “оммавий маданият” каби ёт ғоялар ёшларимиз онгига қанчалик таъсир ўтказаётганлигини гапирар экан, ҳар биримиз доимо огоҳликда ўзлигимизни йўқотмаган ҳолда ўз йўлимиздан оғишмай юришимиз, бунинг учун маънавий баркамол ва етук инсон бўлишимиз лозимлигини ҳамда ўз билим ва кўникмаларимизни атрофдагиларга тарғибот қилишимиз, лоқайдликка йўл қўймаслигимиз лозим дея, одам савдоси қурбонига айланган фуқароларимизнинг аянчли тақдирлари ҳақида ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтди.

 

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти, сиёсий фанлар номзоди Д.Муитовга ўз нутқида талабаларни юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик, осойишталикни қадрига етишни, бугунги кунда ёшларимизга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ватанимизнинг ривожига катта ҳисса қўшиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.  Ҳозирги кунда дунёнинг айрим минтақаларида ҳукм сураётган қуролли тўқнашувлар, урушлар туфайли кўплаб инсонлар жабр чекиб, бевақт вафот этаётган инсонлар ва ўша муҳитда вояга етаётган ёшлар ҳамда уларнинг аянчли аҳволлари тўғрисида гапирар экан, ҳозирда ёшларимиз орасида осонлик билан пул топиш ва енгил – елпи ҳаёт кечиришни орзу қилиб, чет давлатларга пул ишлагани кетиб, одам савдоси қурбонига айланиб кетаётганлигини гапириб ўтди.

 

Шунингдек, бир неча статистик рақамларга мурожаат қилиб, ёшларни огоҳликка даъват этди. Шу билан бирга одам савдосига қарши кураш борасидаги қонунчиликка алоҳида тўхталди. Мустақиллик йилларида хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик, шу жумладан, одам савдосининг хавфли кўринишларига қарши кураш ҳақида бир қатор шартнома ва келишувлар имзолангани, одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноят қурбонларини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари комплекс характерга эга эканлиги инобатга олиниб, давлат органлари, фуқароларнинг ўз фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси тузилганлигини ва ҳозирги кунда комиссия томонидан одам савдоси ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш ҳамда одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга қаратилган бир қатор ташкилий ва профилактик тадбирлар ўтказиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбир иштирокчиларда чуқур таассурот қолдирди.

 

 

  Маънавият, маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter