ШИФОКОР БИЛАН УЧРАШУВ

 

ШИФОКОР БИЛАН УЧРАШУВ

 

5 май куни Санъатшунослик факультетининг 2-курс талабалари Миробод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори Султонов Матёқуб Султонович билан учрашдилар.

 

ШИФОКОР БИЛАН УЧРАШУВ

 

Поликлиника врачи 2-Жаҳон уруши келтирган талафотлар, бир умрлик мудҳиш хотиралар азоби ҳақида гапириб, жанг майдонларидан зафар қучиб қайтган ватан посбонларининг унутилмас қаҳрамонликлари Ватан ва миннатдор халқлар қалбидан ҳеч қачон ўчмаслиги бўйича ўз фикрларини билдирди.

 

Суҳбатга факультет профессор-ўқитувчилари урушнинг инсоният томонидан қилинган энг мудҳиш хато эканлигини, биз бугунги тинчлик замоннинг қадрига етишимиз, ер юзасига, халқларга тинчлик учун барча бирдай масъул эканлигини билдирдилар.

 

Оталар жасорати туфайли бугунги кун насиб этганлиги, бахтли, билимли, соғлом ва келажаги буюк авлод улғаётганлигини фахр билан тилга олди ва институт тиббиёт ходими Орзигул Оллоберганова ташкил этилган суҳбат Ботулизм касаллиги бўйича давом этди.

 

М.С.Султонов нотўғри овқатланиш ва овқатдан заҳарланиш, пишиқчилик даври бошланаётганлиги, шу туфайли бозордан ёки дўкондан харид қилинган маҳсулотнинг тозалиги, яроқлилиги ва сифатига қараш, касаллик белгилари ва оқибатлари бўйича зарур маълумотларни берди

Бўлиб ўтган учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига етарли даражада жавоб олдилар.

 

Факультет раҳбарияти томонидан Миробод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси маъмурияти, хусусан, врач М.С.Султоновга миннатдорчилик билдирилди.

 

О.Ҳакимова

Санъатшунослик факультети декан ўринбосари

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter