Диний экстремизм, фундаментализм ва ақидапарастликнинг олдини олиш

2014 йил 5 ноябрь куни соат 11:00да “Ёшлар маданият маркази”да “Ахборот таълим-тарбия соатлари” доирасида “Диний экстремизм, фундаментализм ва ақидапарастликнинг олдини олиш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Диний экстремизм, фундаментализм ва ақидапарастликнинг олдини олиш


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси М.М.Ҳайдаров ва Республика МХХ ходими Ш.Бобоев иштирок этдилар.

Тадбирни институт ректори Х.Аминов очиб, ёшларни турли хил салбий таъсир кўрсатадиган оқимлардан йироқ юришлари учун, аввало, уларнинг билим ва савияларини янада кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Зеро, билимли, ақл-идрокли инсон ўз фикрига эга бўлади ва уларнинг ўз фикри, мақсади ва қолаверса ўз тажрибаси бўлиши тўғрисида кириш сўзидан сўнг, сўзни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси М.М.Ҳайдаровга берди.

Диний экстремизм, фундаментализм ва ақидапарастликнинг олдини олиш


М.М.Ҳайдаров ўз сўзида ислом динининг мазмун-моҳияти, атрофда бўлаётган турли ёвуз кучларнинг ҳаракатлари натижасида вужудга келаётган турли иллатларга, халқлар бошига тушаётган фожеалар хусусида тўхталиб, ислом динининг асл мазмун-моҳиятини тушунмаган, тинч ва осуда ватанимиз равнақини кўролмаётган ёвуз кучлар ўзларининг қора ниятларини амалга ошириш мақсадида ёшлар онгини заҳарлашга уринаётганлиги ҳақида гапирди.
Турли экстремистик гуруҳларнинг асл мақсади Марказий Осиёнинг стратегик муҳим аҳамиятга эга худудида жойлашган Ўзбекистонда сиёсий-иқтисодий ҳаётни издан чиқариш орқали нотинчликни келтириб чиқариш ва ислом давлати қуришни мақсад қилганлигини таъкидлади.
Бу борада юртимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида талабаларга маълумот бериб, диний экстремизм, терроризм, миссионерлик, ақидапарастликнинг бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятига солаётган хавфи, дин ниқоби остида амалга оширилаётган турли хунрезликларнинг остида аслида нима ётганлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Республика МХХ ходими Ш.Бобоев ўз сўзида бугунги кунда ватанимиз дунёдаги тинч ва осуда мамлакатлар сирасига киришини, мустақиллик ва тинчликнинг қадрига етишимиз лозимлиги, айни дамда айрим давлатларида содир бўлаётган ҳолатлар бизнинг юртимизда ҳам рўй бермаслиги учун барчамиз бирдек масъул эканлигимизни таъкидлаб ўтди. Ёшлар орасида ироданинг кучсизлиги, ўз ҳаётий позицияси ва мустақил фикрига эга эмаслиги натижасида уларнинг домига тушиб қолиши яхшиликка олиб келмаслигини таъкидлади.

Диний экстремизм, фундаментализм ва ақидапарастликнинг олдини олиш


Бўлиб ўтган учрашувда талабалар билан мавзуга оид баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Талабалар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб берилди. Тадбир сўнггида “Тинчлик учун курашмоқ керак” номли фильм намойиш этилди. Фильм тугагач, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева сўзга чиқиб, бугунги тадбирдаги иштироклари учун меҳмонларга миннатдорчилик билдириб, талабаларнинг бугунги тадбирдан келиб чиқадиган хулосалари бўйича фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Мажлис раиси: Ҳ.Р.Аминов
Котиби: О.Ҳакимова

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter