ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН “ЁШ КИТОБХОНЛАР” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ НИЗОМИ

 

 

I. Умумий қоидалар

 

1.1. Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2017 йил 26 апрелдаги 70-сонли мажлиси баёни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг 46-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш, китобга бўлган қизиқишини янада ошириш ва рағбатлантириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танлови ўтказилади.

 

1.2. “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танловида олий таълим муассасалари талабалари ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этишади.

 

1.3.     Олий таълим муассасалари Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари томонидан танловда талаба-ёшларнинг иштироки таъминланади ва мувофиқлаштирилади.                                                                               

 

 

II.   Танловларнинг мақсади ва вазифалари

2.1. Танловнинг асосий мақсади — талаба-ёшлар ўртасида бадиий асарларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилиш орқали ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг китобдан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратиш, мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

 

2.2. Танловларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

 

- мустақиллик йилларида мамлакатимизда китобхонликни кенг тарғиб этиш, бадиий асарларни яратиш ва қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ҳамда жамиятимизда юксак маънавиятни шакллантириш ва мустаҳкамлашда бадиий асарлар роли ва аҳамиятини ёшлар онгига сингдириш;

 

- ижодкорлар томонидан янги яратилган бадиий асарлар билан талаба-ёшларни яқиндан таништириб бориш, уларда китобни мутолаақилиш, таҳлил қилиб, ўзларининг мустақил фикр билдириш кўникма ва малакаларини шакллантириш;

 

- ёшлар ўртасида китобхонлик ҳаракати тарғиботи таъсирчанлигини янада ошириш;

 

- китобнинг ёш авлодни ҳар томонлама етук, юксак маънавиятли, интеллектуал салоҳиятли, ота-онасига, Ватанига садоқатли инсонлар қилиб тарбиялашдаги аҳамияти тўғрисида талабаларнинг тасаввурларини янада бойитиш;

 

- истеъдодли ва икдидорли талабаларнинг ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказиш, китобхон маънавий эҳтиёжларини аниқлаш ва уларни рағбатлантириш;

 

- китоб тарғиботи орқали ёшларнинг маънавий-маърифий ҳамда ижодий ишлардаги фаоллигини янада ошириш.                   

 

                

  1. “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танловини ўтказиш босқичлари ва муддатлари

 

Ёш китобхонлар республика кўрик-танлови уч босқичда ўтказилади:

- 2017 йил 5 июнга кадар олий таълим муассасалари ўртасидаги танловнинг саралаш босқичи;

 

- 2017 йил 20 июнга қадар саралаш боскичи ғолиблари ўртасидаги танловнинг ҳудудий боскичи;

 

- 2017 йил июль ойининг биринчи ун кунлигида ҳудудий босқич ғолиблари ўртасидаги танловнинг якуний республика босқичи.

 

 

  1.    “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танловини ўтказиш тартиби ва шартлари

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танлови қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

- “Китоб тафаккур хазинаси” мақолалар йўналиши;

 

- “Энг фаол бадиий асарлар тарғиботчиси” йўналиши;

 

- “Ёш ижодкор талаба” йўналиши;                                                   .

 

- “Асарлардан яралган саҳна асарлари” йўналиши;

 

- “Асарлардан яралган наволар” йўналиши.

 

 

  1.    Танлов шартларини баҳолаш мезонлари

 

  1. “Китоб тафаккур хазинаси” мақолалар йўналишида талабалар ўзларининг мақолалари билан иштирок этади. Мақолалар танлов жараёнида ёзилади ва қуйидаги шартлар бўйича баҳоланади:

-  мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

 

-  мавзуни ёритишда бадиий адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги;

 

-  мавзуни ёритишда ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги;

 

-  мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги;

 

-  мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги.

 

Мақолани ёзиш учун 45 минут вақт берилади ва мазмун-моҳияти шарҳи учун 10 минут вақт ажратилади ва ҳар бир шарт 10 баллик тизим асосида баҳоланади.

 

  1. “Энг фаол бадиий асарлар тарғиботчиси” йўналишида талабалар ўзи ўқиган бадиий асар бўйича иштирок этади ва қуйидаги шартлар бўйича баҳоланади:

- китоблар тарғиботи бўйича чуқур билимга эгалиги;

 

- бадиий асарлар мазмун-моҳиятини таҳлил қилиш, унда баён этилган воқеа-ҳодисаларни талқин этиш кўникма ва малакасига эгалиги;

 

- нутқий маҳорати, таъсирчан услубларда етказа олиш тажрибаси ҳамда тарғибот жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана олиш маҳорати;

 

- асарлардан фойдаланган ҳолда инсонпарварлик, холислик, фидойилик, ватанпарварлик каби фазилатларни тарғиб эта олиши;

 

- асарни тарғиб қилишда замон ва макон уйғунлиги, жумладан, ёритаётган бадиий асарнинг ўзи яшаб турган ҳудуд ҳаёти билан боғлай олиш даражаси. 

   

Иштирокчилар чиқишлари учун 15 минут вақт ажратилади ва ҳар бир шарт 10 баллик тизим асосида баҳоланади.

 

 

  1. “Ёш ижодкор талаба” йўналиши бўйича ёш ижодкорлар талабалар ўзларининг шеър, ҳикоя, масаллар, очерк, репортаж, эссе каби ижод маҳсули билан қатнашадилар. Уларнинг чиқишлари қуйидаги шартларда баҳоланади:

- Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатлари, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ўзига хос услубда ифода этилиши;                                                                                                          

 

- мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва эзгу ишларнинг тараннум этилиши;

 

- ижодий ишларнинг ўзига хослиги ва услубий ранг-баранглиги;

 

-ижодий ишлари талаб даражасида ёритилганлиги.

 

 

Иштирокчилар чиқишлари учун 15 дақиқа вақт ажратилади ва ҳар бир шарт 10 баллик тизим асосида бахоланади.

 

  1.  “Асарлардан яралган саҳна асарлари” йўналишида талабалар жамоа (жамоа таркиби 8 нафаргача бўлиши мумкин.) шаклида бирор бадиий асардан саҳна кўриниши билан иштирок этишади ва уларнинг чиқишлари қуйидаги шартларда баҳоланади:

 

-   кўтарилаётган мавзунинг долзарблиги;

 

-   аждодларимиз ва замонамиз қаҳрамонлари фаолиятлари ёритилиши;

 

-   тарбиявий аҳамияти;

 

-   яратилган образлар ижроси;

 

-   саҳна асари учун ишланган декорациялар.

 

 

Иштирокчилар чиқишлари учун 20 дақиқа вақт ажратилади ва ҳар бир шарт 10 баллик тизим асосида баҳоланади.

 

 

  1.  “Асарлардан яралган наволар” йўналиши бўйича талабалар ўз чиқишларида ёшларда Ватанга садоқат, унинг тақдири учун даҳлдорлик, одоб-аҳлоқ тарбияси, тарихимиз, аждодларимиз мероси, уларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида мазмунан теран, халқимиз маънавий мулкига айланган асарлардан яралган қўшиқлар ижроси намойиш этилади. Ижро қуйидаги шартларда баҳоланади:

-   қўшиқ матни;

 

-   қўшиқ билан куй ҳамоҳанглиги;

 

-   иштирокчининг ижро маҳорати;                                                        

 

-   ижрочининг саҳна маданияти.

 

 

Иштирокчининг ижроси учун 5 минут вақт ажратилади ва ҳар бир шарт 10 баллик тизим асосида баҳоланади.

 

  1.    Танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

 

5.1. Танловнинг саралаш ва ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳлари тузилади. Ишчи гуруҳларга танловнинг саралаш ва ҳудудий босқичларини ўтказилиши белгиланган олий таълим муассасалари ректорлари раҳбарлик қилади ҳамда юқори савияда ташкил этилишига шахсан масъул ҳисобланади. Барча босқичлар бўйича соҳа олимлари, мутахассислари, таниқли ижодкорлар, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда ҳакамлар ҳайъати тузилади. Ҳакамлар Ҳайъати таркиби ҳар бир йўналиш бўйича тузилади. Ҳар бир йўналиш бўйича ҳамкамлар сони 3-5 нафар бўлиши мумкин.

 

5.2. Талабалар томонидан йўналишлар бўйича тайёрланган ижодий ишлар Низомда кўрсатилган танлов шартлари асосида аниқланади ва баҳоланади.

 

5.3. Танловнинг саралаш босқичи ўтказилган олий таълим муассасаси томонидан танлов якунлари бўйича ҳужжатлар ҳудудий босқич ўтказиладиган олий таълим муассасасига танлов ўтказилгандан сўнг икки кун муддатда етказилади.

5.4. Танловнинг учинчи босқичи (якуний)ни ташкил этиш ва ўтказиш ишлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташкилий қўмитаси томонидан амалга оширилади.

IX. Танлов ғолибларини тақдирлаш

 

9.1.  Танловнинг саралаш ва ҳудудий босқичлари ғолиблари масъул олий таълим муассасалари томонидан ҳар бир йўналиш бўйича диплом (даражали) ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланади.

 

9.2. Танловнинг учинчи-республика якуний босқичи ғолиблари ҳар бир йўналиш бўйича диплом (даражали) ва фахрий ёрлиқлар ҳамда қуйидаги миқдорда пул маблағлари билан рағбатлантирилади:

 

“Китоб тафаккур хазинаси” мақолалар йўналиши бўйича:

1- ўрин- 600 000 (олти юз минг) сўм;     

                                         

2- ўрин- 500 000 (беш юз минг) сўм;

 

3- ўрин- 400 000 (тўрт юз минг) сўм.

 

 

“Энг фаол бадиий асарлар тарғиботчиси” йўналиши бўйича:

1- ўрин- 600 000 (олти юз минг) сўм;                      '

2- ўрин- 500 000 (беш юз минг) сўм;

3- ўрин- 400 000 (тўрт юз минг) сўм.

 

“Ёш ижодкор талаба” йўналиши бўйича:

1- ўрин- 600 000 (олти юз минг) сўм;

2- ўрин-500 000 (беш юз минг) сўм;

3- ўрин- 400 000 (тўрт юз минг) сўм.

 

“Асарлардан яралган саҳна асарлари” йўналиши бўйича:

1- ўрин – 1 000 000 (бир миллион) сўм;

2- ўрин- 800 000 (саккиз юз минг) сўм;

3- ўрин- 600 000 (олти юз минг) сўм.

 

“Асарлардан яралган наволар” йўналиши бўйича:

1- ўрин- 600 000 (олти юз минг) сўм;

2- ўрин- 500 000 (беш юз минг) сўм;

3- ўрин-400 000 (тўрт юз минг) сўм.

 

“Ёш китобхонлар” республика кўрик-танловининг якуний босқичини ўтказиш бўйича жойларни безаш, танлов тарғиботи маҳсулотларини тайёрлаш ва чоп этиш, иштирокчиларни овқатлантириш, танлов ғолибларини рағбатлантириш билан боғлиқ молиявий харажатлар “Олий таълим муассасаларини ривожлантириш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўрнатилган тартибда қопланади.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter