ТАЛАБАЛАР РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ II БОСҚИЧИ

ТАЛАБАЛАР РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ II БОСҚИЧИ

 

 

18 май куни институтда “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” фанидан Республика Фан олимпиадасининг 2-босқичи бўлиб ўтди. Олимпиаданинг 2-босқичини ўтказиш учун институтдақуйидаги таркибда комиссия аъзолари  рўйхати тузилди:

 

Ҳакамлар ҳайъати комиссияси:

 

Т.Ахмедов – МРДИ – раис

Ф.Пулатов – Қўқон ДПИ – аъзо

Д.Алимқулова – МРДИ – аъзо

Ғ.Маметқодиров – Нукус ДПУ – аъзо

Ф.Тоирова – МРДИ – аъзо

 

Адолат комиссияси:  

М.Нурматов – НДПИ – раис

Ш.Бекмуротова– АДУ – аъзо

О.Шомуродов - БДУ – аъзо

 

Мандат комиссияси:

Д.Туланова -  ТДПУ – раис

З.Мухаммадиева  – ТДУ – аъзо

Ф.Махсумова – МРДИ - аъзо

 

“Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” фани Низом талаблари асосида ташкил қилиниб, Республикамиз Олий таълим муассасаларидан  ўн бир нафар иқтидорли талабалар қатнашди.

 

ТАЛАБАЛАР РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ II БОСҚИЧИ

 

“Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” фани бўйича соҳа мутахассислари ва профессор-ўқитувчиларидан иборат Ҳакамлар ҳайъати тузилиб, олимпиада иштирокчиларининг “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” фанидан олган билимлари бўйича ёзма ва оғзаки савол-жавоблари ҳамда тест синовлари асосида баҳоланди.

 

Адолат комиссиясининг таклифига ва натижаларга кўра Республика фан олимпиадасининг 2-босқичида ғолиб чиққан фақат 1-2-3-ўринларни эгаллаган ғолибларни “Диплом” билан тақдирлаш тўғрисида Қарор қабул қилинди.

 

1-ўрин: Эгамов  Алишер Баходир ўғли. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Санъатшунослик факулътети, “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” таълим йўналиши, 3-курс талабаси.

 

2-ўрин: Юсубова Шарқияхон Санъат қизи. Тошкент Архитектура-Қурилиш Институти, Архитектура факультети, “Қишлоқ худудларини архитектуравий лойиҳалашни ташкил этиш” таълим йўналиши, 2-курс талабаси.

 

3-ўрин: Аширбекова Гулжамал Азат қизи. Ажиниёз номидаги НДПИ, Педагогикафакультети, “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши, 3-курс талабаси.

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Май 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter