САЛОМАТЛИК УЧРАШУВИ

 

25 май куни институтда Тошкент шаҳар саломатлик институти ва Миробод туман кўптармоқли марказий поликлиника шифокорлари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда Тошкент шаҳар Саломатлик институти услубчи-шифокори Ш.Сидикова, шифокор М.Қамбарова, ОИТСга қарши кураш маркази шифокор-эпидемиологи Д.Акрамова ҳамда институт Тасвирий санъат факультети декани А.Юсупов, маънавият бўйича декан ўринбосари О.Солихов ва талабалар иштирок этдилар.

 

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад талабаларга соғлом турмуш тарзи маданиятини тарғиб қилишдан иборат. “Зарарли одатлар гиёҳвандлик, кашандалик ва ОИТСга қарши курашиш” мавзусида Саломатлик маркази услубчи шифокори Ш.Сидикова маъруза қилди.

 

Шифокор М.Қамбарова эса “Камқонлик касаллигини олдини олиш” ва “Вирусли геппатит касаллигини олдини олиш” мавзуларида гапириб, касалликлар борасида тавсиялар берди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

 

Соғлом турмуш тарзи борасида талабаларда туғилган саволларга шифокорлар батафсил жавоб бердилар.

 

Орзигул Оллоберганова

Институт ҳамшираси

 

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter