“ИНСОН ИММУНИТЕТ ТАНҚИСЛИГИ ВИРУСИ”  ДАВРА СУҲБАТИ

 


Жорий йилнинг 31 май куни институт Дизайн факультетида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ҳамда институт Маънавият бўлими билан ҳамкорликда “ОИВ/ОИТС инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва профилактикаси” бўйича профилактик тадбир ўтказилди.

Учрашувда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази катта илмий ходими Щелыкалина Светлана Александровна, факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари А.Ҳайитов, факультет Хотин-қизлар кенгаши раиси Ф.Фаёзова, кафедра мудирлари У.Ходжаева, Н.Маннопова, гуруҳ мураббийлари О.Отажонова, Б.Абдукаримов, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.


Тадбир “Инсон иммунитет танқислиги вируси”нинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда талаба ёшлар орасида “Инсон иммунитет танқислиги вируси” бўйича саводхонликни оширишга қаратилган.


Учрашувни Дизайн факультети Маънавий-маърифий ишлари бўйича декан ўринбосари А.Ҳайитов очиб, ёшлар ўртасида учраб турадиган ОИТС касаллиги, унинг инсоният учун балои-офатлиги, унга йўлиқиб қолмасликнинг ва олдин олиш шартлари зарур эканлигини йиғилганларга баён этди.
Светлана Александровна йиғилганларга ОИТС ҳақида жамиятнинг ҳар бир аъзоси маълумотга эга бўлиши, унинг ўта хавфли ва юқумли эканлиги ҳақида тушунча берди.


Шунингдек, “ОИТС - Касаллик белгилари - баданга тошмалар тошиши, гриппга ўхшаш белгилар ва неврологик бузилиш белгилари келиб чиқиши борасида ҳам фикрлар айтилди. Касалликнинг давомийлиги икки ҳафтадан уч ойгача, баъзан узоқроқ бўлади, ана шу даврдан бошлаб сурункали шаклда касаллик 8-9 йилларда ниҳоясига етади.


Аниқланишича, 1985 йилдаёқ ОИТС вируси нафақат организмдаги иммун тизимини издан чиқаради, у бош мия ҳужайралари ва орқа мия суюқлигида ҳаёт кечириб кўпаяди, мияни атрофияга учратади, натижада - инсон одамийлик қиёфасидан четлаб боради. Ақли пастлик, эпилептик тутқаноқ, эслаш қобилиятининг тезлик билан пасая бориши ва охир оқибатда тўлиқ неврологик бузилишларга олиб келади. Беморнинг юриш - ҳаракат координацияси йўқола боради. Гапириш тизими бузилади, баъзан кучли қўзғалиш бўлса, аксарият сабабсиз депрессия (тушкунликка тушиш) ҳолатига киради. Хасталикнинг оқибати 100% ўлим билан тугайди.


Шунинг учун ҳам ОИТС тарқалишини олдини олиш Дунё Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ)нинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолди” деб таъкидлади.


Учрашув сўнгида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олдилар.

 

 

А.Ҳайитов
Дизайн факультети маънавий-маърифий
ишлар бўйича декан ўринбосари

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter