БУЮК АЛЛОМАЛАРИМИЗ ИЛМИЙ МАЪРИФИЙ МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ТРЕНИНГ

 

БУЮК АЛЛОМАЛАРИМИЗ ИЛМИЙ МАЪРИФИЙ МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ТРЕНИНГ

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 21 апрель куни Тошкент шаҳар Олмазор туманига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси юзасидан 3 июнь куни Самарқанд Давлат Университетида буюк алломаларимизнинг илмий маърифий меросига бағишланган семинар тренинг ўтказилди.

 

Семинар тренингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Б.Исмоилов, Самарқанд вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Умаров, Ш.Улжаева (Тошкент кимё-технология институти), У.Уватов (Тошкент Ислом Университети), Р.Холмуродов (Самарқанд давлат университети), М.Рахматуллаев (ТАТУ), Ш.Рейимов (ТАҚИ), Республика олий таълим муассасалари илмий ишлар проректорлари иштирок этдилар. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти илмий ишлар бўйича проректори С.Алиева ҳам Самарқандда бўлиб ўтган ушбу тадбирда иштирок этиб қайтди.

Анжуманда вазирлик томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасалари “Илмий ишлар проректорлар кенгаши” НИЗОМИ”нинг муҳокамаси бўлиб ўтди. Асосий масаладаги ушбу низом ва иш режасини тасдиқлашда муассасалар илмий ишлар проректорлари ушбу Низом бўйича ўзларининг таклиф ва тавсияларини айтиб ўтдилар.

 

Шунингдек, буюк алломалар илмий меросини фан соҳалари бўйича ўрганиш куннинг долзарб вазифаси сифатида, дунёдаги машҳур алломаларимизнинг илмий меросини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ҳақида, ўрта асрларда мамлакатимиз ҳудудида илм масканларининг ташкил топиши ва ривожланиши тарихи, талабалар илмий-маърифий маркази Концепцияси муҳокамаси, “Талабалар илмий-маърифий маркази” архитектура-дизайн ечимлари мавзуларида маърузалар тингланди.

 

Анжуман сўнгида иштирокчилар дастур бўйича Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов қабрини зиёрат қилдилар.

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter