2017/2018 ўқув йилида олий таълим муассасаларига абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш жараёни бошланди!

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорига биноан 2017/2018 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул бўйича умумий квота бакалаврлар учун 66316 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 18194 нафар, тўлов контракт асосида 48122 нафар, магистрлар учун 5000 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 1556 нафар ва тўлов контракт асосида 3444 нафар этиб белгиланди.

 

15 июнь куни Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларига Қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш бошланди. Ҳужжатларни қабул қилиш 15 июлга қадар давом этади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълумотига кўра, Қабул комиссиялари соат 9:00 дан 18:00 га қадар ишлайди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам 2017/2018 ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланди.  2017/2018 ўқув йили учун институтга ўқишга қабул бўйича умумий квота бакалаврлар учун 300 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 75 нафар, тўлов контракт асосида 225 нафар, магистрлар учун 28 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 10 нафар, тўлов контракт асосида 18 нафар этиб белгиланди. 

 

Ўқишга қабул бўйича Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг www.mrdi.uz расмий веб-сайти орқали абитуриентларнинг интернет тармоғидан доимий равишда маълумотга эга бўлишлари учун махсус “Qabul-2017-2018” рукни яратилган.

 

Қабул комиссияси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter