“КАМОЛОТ – АДОЛАТ МЕЗОНИ” штаби

 

“КАМОЛОТ – АДОЛАТ МЕЗОНИ” штаби

 

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2017 йил 20 майдаги 1-сонли мажлис баёнига мувофиқ, барча олий таълим муассасаларида 2017-2018 ўқув йилида ўқишга қабул қилиш жараёнини уюшқоқлик билан ташкил этишга кўмаклашувчи “Камолот – адолат мезони” жамоатчилик штаблари фаолияти ташкил этилиши режалаштирилган.

 

 

“КАМОЛОТ – АДОЛАТ МЕЗОНИ” штаби

 


Шу муносабат билан институтда жорий йил қабул жараёни даврида институт Камолот ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси раҳбарлигида “Камолот – адолат мезони” штаби ташкил этилди. Жамоатчилик штабига институт хотин-қизлар қўмитаси ва касаба уюшмасининг таълим муассасасидаги бошланғич ташкилотларидан вакиллар жалб этилган.


Жамоатчилик штабининг асосий мақсади қабул жараёнини уюшқоқлик билан тартибли ташкил этилиши, тест жараёнининг холисона ва адолатли ўтиши, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига тест синовлари жараёни ҳақида тушунтириш ишлари олиб боришда Қабул комиссиясига яқиндан кўмаклашишдан иборат.


Штаб ўз олдига абитуриентлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, эълонлар тахтасига қабул жарёнига оид ҳужжатлардан нусхалар, намуналар ва эълонларни жойлаштириш, институт ҳудудида зарур девонхона моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган дўкон ташкил этиш, жамоат тартибини сақлаш мақсадида таълим муассасаси ёшларидан назоратчи гуруҳлар тузиш ва тартибли фаолият юритиш, ҳужжатларни қабул қилишга масъул ходимларнинг абитуриентлар билан белгиланган тартибда мулоқотда бўлиши, ўзини тутиши ва муомаласи юзасидан жамоатчилик назорати олиб борилишига кўмаклашиш, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини эшитиш, шикоят ва таклифларини масъул раҳбарларга олиб чиққан ҳолда ҳал этилишида кўмаклашиш, ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатларни бериш каби вазифаларни қўйган.


Жамоатчилик гуруҳи 15 июндан 3 августгача фаолият юритади.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter