КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ “KEIMYUNG” УНИВЕРСИТЕТИ ПРЕЗИДЕНТИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯНИНГ ИНСТИТУТГА ТАШРИФИ

 

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ “KEIMYUNG” УНИВЕРСИТЕТИ ПРЕЗИДЕНТИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯНИНГ ИНСТИТУТГА ТАШРИФИ

  

Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқлари маданияти азалдан бир-бирига муштаракдир. Маданий, илмий-ижодий халқаро алоқалар институтда йилдан йилга ривожланиб бормоқда.

 

Жанубий Корея давлати университетларининг институтимиз билан тажриба ва талаба алмашинув дастурлар доирасини кенгайиши ва ҳамкорликда янги поғоналарга кўтарилишига эришилмоқда.

 

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ “KEIMYUNG” УНИВЕРСИТЕТИ ПРЕЗИДЕНТИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯНИНГ ИНСТИТУТГА ТАШРИФИ

 

2011 йил 25 октябр куни институтга Жанубий Корея Республикаси “Keimyung” университети президенти Синн Илҳи, президент рафиқаси Бёнгхи Пак, илмий ишлар бўйича вице-президент Шангхо Чой, “Рус тили ва адабиёти” бўлими профессори Сангван Кимлар ташриф буюришди. Жанубий Корея Республикаси “Keimyung” университети ҳамда институт ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Делегация аъзоларини институт ҳамда талабаларнинг ижодий ишлари билан таништириш учун либослар намойиши тақдим этилди.

 

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ “KEIMYUNG” УНИВЕРСИТЕТИ ПРЕЗИДЕНТИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯНИНГ ИНСТИТУТГА ТАШРИФИ

 

2012 йил  февраль ойидан институт “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси профессори Баходир Жалолов институт ва Кеимёнг Университети (Корея Республикаси) ўртасида имзоланган меморандумга асосан бир ўқув йили давомида Кеимёнг Университетида дарс берди.

 

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ “KEIMYUNG” УНИВЕРСИТЕТИ ПРЕЗИДЕНТИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯНИНГ ИНСТИТУТГА ТАШРИФИ

 

2013 йил март-июнь ойларида институт ҳамда Корея Республикасидаги Кеимёнг университети билан имзоланган меморандумга (2011 йил 25 октябр) асосан Дизайн факультетининг “Либослар дизайни ва газламалар бадиий ечими” таълим йўналиши 1-курс талабаси  Мўминжонова Муниса     Мўминжоновна Кеимёнг университетида таҳсил олди.

 

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ “KEIMYUNG” УНИВЕРСИТЕТИ ПРЕЗИДЕНТИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯНИНГ ИНСТИТУТГА ТАШРИФИ

 

2014 йил 2 мартдан 17 июнгача институт ҳамда Кеимёнг университети (Жанубий Корея)  ўртасида 2011 йил 25 октябрда имзоланган Меморандумга асосан  институт Амалий санъат факультети 3 курс талабаси Узоқова Ситора Дилшод қизи Кеимёнг университетида таҳсил олди.

 

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ “KEIMYUNG” УНИВЕРСИТЕТИ ПРЕЗИДЕНТИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯНИНГ ИНСТИТУТГА ТАШРИФИ

 

2014 йил сентябрь-ноябрь ойларида институт ҳамда Кеимёнг университети (Жанубий Корея)  ўртасида имзоланган меморандумга асосан  институт Тасвирий санъат факультети 3 курс талабалари Қаюмова Ҳилола ва Юсупова Тамиллалар Кеимёнг университетида таҳсил олдилар.

 

2015 йил март ойида институт ҳамда Жанубий Кореянинг Кеимёнг университети ўртасида имзоланган меморандумга асосан, Амалий санъат факультетининг “Реклама ва амалий графика” йўналиши 3-курс талабаси Абдужабборова Маъсуда Абдужаббор қизи  ҳамда 2-курс талабаси Рашидова Юлдуз Бахром қизи таълим гранти асосида Кеимёнг университетида таҳсил олишди.

 

2015 йил 1 сенябрдан 20 декабргача Тасвирий санъат факультети 3 курс талабаси Мафтуна Доробова, Тасвирий санъат факультети 3 курс талабалари Екатерина Перепелкина ва Велена Сагайдаклар ўз мутахассисликлари бўйича ўқишга Жанубий Корея Республикасидаги “Keimyung” университетида таълим олишди.

 

2016 йил 1 мартдан 15 июнгача Амалий санъат факультети 2 курс талабаси Қодирова Нигина Алишеровна ҳамда Доробова Мафтуна Сухроб қизи Кеимёнг университетида англашув меморандуми асосида таълим олишди.

 

Халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида қилинган бу ташриф ўз мақсадига эришди.

 

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ “KEIMYUNG” УНИВЕРСИТЕТИ ПРЕЗИДЕНТИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯНИНГ ИНСТИТУТГА ТАШРИФИ

 

 

 

Фазилат Қодирова

Халқаро бўлим бошлиғи

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter