“THE RESEARCH FOR THE CULTURE OF CONTEMPORARY HAND-MADE PAPER AND ARTISTIC EXPRESSION” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ

Жорий йил  23-27 июнь кунлари Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Аминов Хасан Рашидович, Халқаро бўлим бошлиғи Қодирова Фазилат Шукуровна, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири Жуманиёзова Дилфуза Камоловна ҳамда “Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраси катта ўқитувчиси Зияханов Хуршид Жавидовичлар таркибидаги делегация Японияда хизмат сафарида бўлишди.

“THE RESEARCH FOR THE CULTURE OF CONTEMPORARY HAND-MADE PAPER AND ARTISTIC EXPRESSION” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ

Ташрифдан мақсад, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги таълим, илмий ва инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, “The research for the culture of contemporary hand-made paper and artistic expression” (“Замонавий қўлда тайёрланадиган  қоғознинг маданий ва бадиий аҳамияти тадқиқи”) номли илмий-амалий лойиҳа Япония давлати томонидан молиялаштириш ва уч йилга мўлжалланган лойиҳа режасини аниқлашдан иборат эди.

“THE RESEARCH FOR THE CULTURE OF CONTEMPORARY HAND-MADE PAPER AND ARTISTIC EXPRESSION” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ

“THE RESEARCH FOR THE CULTURE OF CONTEMPORARY HAND-MADE PAPER AND ARTISTIC EXPRESSION” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ

23 июнь куни Сокка Гаккаи Интернешнл ташкилоти таклифига биноан, ташкилот раҳбарияти билан учрашув ўтказилди ҳамда Токиодаги “Мин-он” музейига расмий ташриф буюрди. Сўнгра Токио Миллий санъат музейига бўлган ташриф чоғида япон қоғозлари бўлими коллекцияси билан танишдилар.

“THE RESEARCH FOR THE CULTURE OF CONTEMPORARY HAND-MADE PAPER AND ARTISTIC EXPRESSION” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ

“THE RESEARCH FOR THE CULTURE OF CONTEMPORARY HAND-MADE PAPER AND ARTISTIC EXPRESSION” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ

24 июнь куни делегация Токиодаги Незу музейи тарихи ва ундаги миллий япон санъатига доир амалий санъат намуналарини ўргандилар.

25 июнь куни Нагоядаги тарихий Император саройига ташриф буюрдилар. Ундан сўнг Нагоядаги “Такугава” Санъат музейи билан танишдилар.

26 июнь ҳамкорликдаги лойиҳа юзасидан томонлар келишувини амалга ошириш мақсадида институт ректори Аичи Санъат университетига ташриф буюрди. Учрашув чоғида Аичи Префектураси университетлари корпорация президенти ва Аичи Санъат университети раҳбарияти билан ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар олиб борилди. Лойиҳа бўйича илмий-амалий семинарда иштирок этилди. Семинар жараёнида лойиҳанинг географик кўлами аниқланди. Унда Япония, Ўзбекистон, Хитой Халқ Республикаси ва Жанубий Корея давлатлари ҳамкорлигида лойиҳани амалга ошириш келишиб олинди. Семинардан сўнг меҳмонлар Аичи Санъат университети ўқув жараёни ҳамда қўлда тайёрланадиган “кожи” қоғози технологияси билан яқиндан танишдилар. Қоғоз тайёрланиши бўйича маҳорат дарслари ва тажриба алмашиш мақсадида профессор–ўқитувчилар билан давра суҳбатида иштирок этдилар. Сўнг университет қошидаги музей билан танишдилар.

“THE RESEARCH FOR THE CULTURE OF CONTEMPORARY HAND-MADE PAPER AND ARTISTIC EXPRESSION” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ

27 июнь Аичи Префектураси губернатори билан расмий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда давлатлар ўртасидаги дўстлик, маданий алоқалар ва тажриба алмашишни янада мустаҳкамлаш ҳақида фикрлар билдирилди.

“THE RESEARCH FOR THE CULTURE OF CONTEMPORARY HAND-MADE PAPER AND ARTISTIC EXPRESSION” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ

“THE RESEARCH FOR THE CULTURE OF CONTEMPORARY HAND-MADE PAPER AND ARTISTIC EXPRESSION” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ

“THE RESEARCH FOR THE CULTURE OF CONTEMPORARY HAND-MADE PAPER AND ARTISTIC EXPRESSION” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги таълим, илмий ва инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, “The research for the culture of contemporary hand-made paper and artistic expression” (“Замонавий қўлда тайёрланадиган  қоғознинг маданий ва бадиий аҳамияти тадқиқи”) номли илмий-амалий лойиҳа Япония давлати томонидан молиялаштирилиши ва уч йилга мўлжалланган лойиҳа режаси белгилаб олинди.

“THE RESEARCH FOR THE CULTURE OF CONTEMPORARY HAND-MADE PAPER AND ARTISTIC EXPRESSION” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ

“THE RESEARCH FOR THE CULTURE OF CONTEMPORARY HAND-MADE PAPER AND ARTISTIC EXPRESSION” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ

“THE RESEARCH FOR THE CULTURE OF CONTEMPORARY HAND-MADE PAPER AND ARTISTIC EXPRESSION” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ

“THE RESEARCH FOR THE CULTURE OF CONTEMPORARY HAND-MADE PAPER AND ARTISTIC EXPRESSION” НОМЛИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ

Фазилат Қодирова

Халқаро бўлим бошлиғи

.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter