ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

 

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 3 июндаги 366-сон буйруғига биноан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 май куни қабул қилинган ПФ-5059-сон Фармони ижросини таъминлашга қаратилган

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

 

Тадбир номи

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

Ҳамкорлар

 

  1.       МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАРҒИБОТ ЙЎНАЛИШИДА

 

А) талабалар ўртасида

 

Институтда “Ахборот ва таълим тарбия соат”лари ҳамда миллий ғоя туркумидаги фанларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майда қабул қилинган ПФ-5059-сон Фармонини кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш. 

2017 йил июнь ва 2017-2018 ўқув йилида режа асосида

Ўқув ишлари проректори Б.Хаджиметов, Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева

 

“Ижтимоий фанлар кафедраси” мудири Д.Джуманиёзова,

Гуруҳ мураббийлари

 

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқувчи-талабалари учун энергия ресурсларига нисбатан тежамкорона муносабатда бўлиш ва ундан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган материалларни белгиланган тартибда (буклетлар) тайёрлаш.

2017 йил

август-сентябрь

Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева

Амалий санъат факультети декани С.Саидова,

“Реклама ва амалий графика” кафедраси мудири А.Мустаев

 

 

Талабалар ўртасида эренгия ресурсларига нисбатан тежамкорона муносабатда бўлиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича “Тежамкорлик-туман бойлик”, “Мен халқ фаровонлиги ва Ватан равнақига дахлдорман!”, “Коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаш-менинг фуқаролик бурчим” мавзуларида мақолалар танловини эълон қилиш.

2017 йил

Октябрь-ноябрь

Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева

“Тиллар ва адабиёт кафедраси”,

факультет деканлари

 

“Дахлдорлик-иллатлар кушандаси!”, “Ислоҳотларга дахлдорлик-юрт келажагини таъминлаш гарови” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.

2017-2018 ўқув йилида режа асосида

Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева

Факультет деканлари,

Гуруҳ мурабийлари

Б) Профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимлар ўртасида

 

Профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимлар ўртасида ўтказиладиган “Энг интизомли энергия истеъмолчиси” ҳамда “Энг фаол тежамкорлик тарғиботчиси” танловларида институт профессор-ўқитувчилари ва ходимларнинг ўрнатилган тартибда иштирокини таъминлаш.

2017 йил

сентябрь-декабрь

Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева

Факультет деканлари,

Гуруҳ мурабийлари

 

Институтда фаолият юритаётган ходимларни талабаларга шахсий намуна бўлишга чорлаш мақсадида “Мен фарзандларимни тежамкорликка ўргатаман”, “Тежамкорлик-оила бюджетига қўшимча давромад” мавзуларида палактлар тайёрлаб, институтдаги эътиборни тортадиган жойларга жойлаштириш.

2017 йил

сентябрь

Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева

Тасвирий санъат факультети декани О.Юсупов,

“Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраси доценти Н.Хусанов

 

Энергия ресурсларига нисбатан тежамкорона муносабатда бўлиш маданиятини шакллантириш мақсадида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар билан соҳа мутахассисларининг учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиб бориш.

2017-2018 ўқув йилидан реда асосида

Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева

Факультет деканлари 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Август 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter