Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти бошланғич ташкилоти етакчилигига сайлов

 

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти бошланғич ташкилоти етакчилигига сайлов

 

 

23 сентябрь куни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти бошланғич ташкилоти етакчилигига сайлов бўлиб ўтди. Сайлов жараёни раислар институт ректори Х.Аминов, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг М.Улуғбек туман Кенгаш раиси Ш.Олимов, Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева, институт факультетлари Маънавият ишлари бўйича декан ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи факультет етакчилари, котиб Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.Сангировдан таркиб топган комиссия аъзолари иштирокида бўлиб ўтди. Институт бошланғич ташкилоти етакчилигига Отабек Дусяров ва Ойбек Каримовлар номзодлари қўйилган.

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти бошланғич ташкилоти етакчилигига сайлов

 

Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграгач, сайлов соат 9.00да старт олди. Жараённи сайлов комиссия раислари институт ректори Аминов Хасан Рашидович ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Мирзо Улуғбек туман Кенгаш раиси Олимов Шерзод Муродуллаевичлар кириш сўзи билан очиб, номзодларга омад тиладилар. Сайлов жараёнини институт Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева олиб борди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти бошланғич ташкилоти етакчилигига сайлов

 

 

Сайлов жараёни соат 9.00 дан 18.00 гача давом этди. Соат 10.20гача сайловда 33 фоиз сайловчилар иштирок этиб бўлдилар. Сайлов адолатли, ҳаққоний ва шаффоф тарзда ўтиши таъминланди.

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти бошланғич ташкилоти етакчилигига сайлов

 

Соат 18.40да сайлов натижалари эълон қилинди. Унга кўра сайловда жами 1236 нафар, яъни сайловчиларнинг 84,79 фоизи ўз овозларини берган. Жараёнда 165та бюллетень иштирок этмади ва 15та бюллетень яроқсиз деб топилди. Отабек Дусяров 398 та (37,5 фоиз) ва Ойбек Каримов 658 та (61,43 фоиз) овоз тўплади. Сайлов жараёни хулосасига кўра Ойбек Каримов энг кўп овоз тўплади ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти бошланғич ташкилоти етакчилигига сайланди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ойбек Каримовнинг келгусидаги ишларига омад тилайди!

Сайлов комиссияси

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter