1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан «Устозлар ижодидан» номли кўргазма очилиш маросими

 

 

1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан «Устозлар ижодидан» номли кўргазма очилиш маросими

 

 

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни 1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан "Байрамингиз муборак азиз устозлар" деб номланган байрам тадбири доирасида Тасвирий санъат факультетининг “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси томонидан ташкиллаштирилган «Устозлар ижодидан» деб номланган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Успенский номидаги академик лицей ўқувчилари томонидан ижро этилган ажойиб мусиқий чиқиш билан бошланди. Институт ректори Х.Аминов тадбирни кириш сўзи билан очиб бериб, институтда фаолият олиб бораётган барча профессор-ўқитувчиларни байрам билан самимий муборакбод этган ҳолда кўргазма ташкилотчиларини даврага таклиф этди.  

 

1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан «Устозлар ижодидан» номли кўргазма очилиш маросими

 

Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева, “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси профессор ўқитувчилари Б.Жалолов, А.Алиқулов байрам табрикларини изҳор этдилар.  Сўнг байрам муносабати билан институтда фаолият юритиб, самарали меҳнат қилган бир қатор профессор-ўқитувчилар Ўзбекистон Бадиий Академияси дипломлари билан тақдирландилар.

 

1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан «Устозлар ижодидан» номли кўргазма очилиш маросими

 

Тасвирий санъат факультетининг 1-курс талабалари Бойжигитова Хумора ҳамда Хусенова Фотималар томонидан устоз ва мураббийларга бағишланган шеър тингланди. Шунингдек, кўргазмада меҳмон сифатида “Миниатюра ва китоб графикаси” кафедрасида узоқ йиллар фаолият кўрсатиб, самарали меҳнат қилган мураббий Искандар Воҳидов иштирок этиб, институт жамоаси томонидан совға билан тақдирланди. Мазкур кўргазмадан кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар Р.Худойберганов, С.Рахмонов, Г.Қодиров, Б.Жалолов, Ч.Бекмиров, А.Алиқулов, Ш.Жуманиёзов, О.Салихов, В.Хапов, Н.Шоабдурахимов, А.Тюрин, Б.Обидов, И.Халилов, К.Умурзақов, А.Хамдамов, У.Ражабов ижодий ишлари ўрин олган.

 

1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан «Устозлар ижодидан» номли кўргазма очилиш маросими

 

Кўргазма давомида Д.Овчинников раҳбарлигидаги квартет жамоаси томонидан ижро этилган наволар байрам иштирокчиларига ўзгача кайфият улашди.

 

Л.Жабборова

 Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter