“Сизга таъзим, устозлар!” мавзусида мусиқий дастур

 “Сизга таъзим, устозлар!” мавзусида мусиқий дастур

 

 

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни институтда Санъатшунослик факультети томонидан “Сизга таъзим, устозлар!” мавзусида мусиқий дастур бўлиб ўтди. Факультет талабалари тайёрлаган дастур  “1 Октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан тайёрланди. “Ёшлар маданият маркази”га таклиф этилган факультет профессор-ўқитувчилар 1-курс талабаси  Улуғбек Ғафуров ижросида гитара чолғуси жўрлигида “Устозлар” ҳақида қўшиқ билан кутиб олинди. Байрам дастурини институт ўқув ишлари бўйича проректори Б.Хаджиметов кириш сўзи билан очиб берди.

 

Бошловчилар санъатшунослик йўналиши 1-курс талабаси Мамнуна Абдуманнопова ҳамда 2-курсдан Фаёзжон Қосимов олиб бордилар.

 

 

Бошловчиларнинг чиқишидан сўнг тақдирлаш маросими ўтказилди. Институт ва факультет “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти етакчилари Ойбек Каримов ҳамда Анвар Темиров томонидан талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, узоқ ва самарали меҳнат қилган, ёшлар учун фидойилик намуналарини кўрсатаётган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар қаторида факультетнинг ҳам энг муносиб педагоглари тақдирландилар. Уларга институт ёшлари номидан дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

“1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Бадиий Академиясининг дипломига факультетнинг Музейшунослик кафедраси ўқитувчиси Ғаниева Чарос муносиб деб топилди ва тақдирланди.

 

Шунингдек, Санъатшунослик факультетида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган, “Музейшунослик” кафедраси доценти У.Кагарова ҳам “Диплом” билан тақдирланди. Институт маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, с.ф.д. Д.Раҳмутуллаева, факультет декани ф.ф.д. Л.Раупова, кафедра мудири, доцент К.Нишонова, институт Хотин-қизлар Кенгаши раиси В.Рабиева илиқ сўзлар айтиб, Умида Кагарованинг талаба-ёшлар ҳаётидаги ўрни, берган таълим-тарбияси туфайли шогирдларининг бугунги кундаги натижалари эътироф этилди.

 

Тақдирланганларни 3-босқич талабаси Рустамбек Шоянов “Устоз яхши-да” қўшиғи билан табриклади. Байрам тадбири учун талабаларнинг кутилмаган совғаси сифатида видеолавҳа намойиш этилди. Музейшунослик йўналиши 3-босқич талабаси Жабборова Фотима ҳамда 1-босқич талабаси Аҳролов Абзалбекнинг тайёрлаган “Устозлар устозлари ҳақида” ҳамда “Талабалар устозлари ҳақида” лавҳалари барчада қизиқиш уйғотди.

 

Ф.Жабборованинг эксклюзив саволлари, А.Аҳроловнинг операторлик иши билан уйғунлашган кадрларнинг завқи тугамай, институтнинг иқтидорли магистри Муҳриддин Иброҳимов ва санъатшунос Нигора Эгамбердиева жўрлигида тайёрланган “Атиргуллар” дуэт-қўшиқ саҳнада янгради. Таълим ва тарбиянинг ҳамоҳанглиги талабалар тайёрлаган саҳна кўринишида ўз аксини топган. Д.Бозорова сценарийси асосида тайёрланган бу асар “Устозга таъзим” деб номлангани бежиз эмас. Сабаби, намойиш сўнгида иштирокчиларнинг устоз ва мураббийларга ўзига хос таъзими барчага бирдай мамнуният бағишлади.

 

Саҳнага Музейшунослик йўналиши 3-босқич талабалари ижросида “Чиройлигим” қўшиғига ижро этган рақслари байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Байрам саҳнасига Амалий санъат факультетининг меҳмони хонанда Сардор Валихонов таклиф қилинди ва меҳмонлар улар ижросида дилбар қўшиқлар гулдастасидан баҳраманд бўлдилар. Устоз-мураббийлар рақсларга тушиб, даврага файз бағишладилар.

 

Хонанда Б.Қодировнинг “Дўппи” қўшиғига Санъатшунослик факультети талабалари рақс ижро этдилар.

 

Ўша куни бу йилги талабалардан янги овоз соҳиблари ҳам кашф этилди. 1-босқич талабаси М.Умарова “Ватан” номли қўшиқни ижро этиб, байрамга ўзгача салобат берди.

 

Байрам дастури факультетнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари О.Ҳакимова раҳбарлигида “Тиллар ва адабиёт” кафедраси мудири М.Ўлмасбоева ҳамда ўқитувчи Д.Умарова иштирокида тайёрланди.

 

Тадбир Ф.Жабборова, Д.Бозорова, Ф.Қосимов режиссёрлигида,А.Темиров мусиқий безакчи, овоз созловчи С.Тўраев, М.Норбобоева, А.Жангиров, У.Жабборов, Ш.Тиллаева, Ж.Эгамқулов, Ш.Жўраева ҳамжиҳатлигида ташкил этилди. Саҳнани О.Файзиев гуруҳи безатди. Байрам ташкилотчиларига институт раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирилди.

 

 

 

О.Ҳакимова

Маънавият ишлари бўйича декан ўринбосари                                    

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter