«УСТОЗЛАР ИЖОДИДАН» НОМЛИ КЎРГАЗМА ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 

 

 

«УСТОЗЛАР ИЖОДИДАН» НОМЛИ КЎРГАЗМА ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 

Жорий йилнинг 19 октябрь куниСанъатшунослик факультетининг “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси томонидан «Устозлар ижоди» деб номланган кўргазмага бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тасвирий санъат факультетининг “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси томонидан ташкиллаштирилган мазкур кўргазмада кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар Р.Худойберганов, С.Рахмонов, Г.Қодиров, Б.Жалолов, Ч.Бекмиров, А.Алиқулов, Ш.Жуманиёзов, О.Салихов, В.Хапов, Н.Шоабдурахимов, А.Тюрин, Б.Обидов, И.Халилов, К.Умурзақов, А.Хамдамов, У.Ражабов ижодий ишлари ўрин олган.

 

«УСТОЗЛАР ИЖОДИДАН» НОМЛИ КЎРГАЗМА ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 

Маънавият ва маърифат ишлари проректори Д.Раҳматуллаева тадбирни кириш сўзи билан очиб бериб, кўргазма ҳамда давра суҳбати ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.

 

«УСТОЗЛАР ИЖОДИДАН» НОМЛИ КЎРГАЗМА ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 

Давра суҳбати савол-жавоб, бахс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди. Давра суҳбати давомида Санъатшунослик факультети 4-курс талабаси Рахматова Азиза кўргазмадан ўрин олган С.Рахмоновнинг “Мулоқот” деб номланган асари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этиб, рассомга ижоди билан боғлиқ саволлар билан мурожаат этди. С.Рахмонов талаба томонидан берилган саволга жавоб бериш жараёнида ижодий фаолияти, устози Ч.Ахмаров тўғрисида ҳам сўзлаб берди.

 

 

«УСТОЗЛАР ИЖОДИДАН» НОМЛИ КЎРГАЗМА ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан асосий мақсад рассом ва санъатшунос ўртасидаги мулоқотни янада яқинлаштириш, бугунги кундаги санъатшунослик, тасвирий санъат соҳасидаги долзарб муаммолар хусусида ўзаро фикр алмашишдан иборатдир.

 

Илмий ишлар проректори С.Алиева давра суҳбати тўғрисида илиқ сўзлар билдирган ҳолда, бўлажак санъатшуносларга рассомлар фаолияти, ижоди ва асарлари таҳлили борасида ўринли маслаҳатлар берди.

 

Латофат Жаббарова

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Январь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter