ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

 

 

Ўзбекистон Республикаси давлат Конституциянинг 25 йиллиги муносабати билан “БУЮК КЕЛАЖАКНИ БИРГА ҚУРАМИЗ” танлов-кўргазмаси ўтказилади.

 

 

ТАДБИР ТАШКИЛОТЧИЛАРИ:

Муассис: “Ўздонмаҳсулот” акционерлик компанияси

Ижрочи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти

 

 

ТАНЛОВНИНГ МАҚСАДИ:

Ватанимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини ошириш, ёшлар орасида аждодлар меросига бўлган хурматни ошириш, юртимиз тарихи, бугунги куни ва буюк келажаги, янги иншоатлар, уларнинг янгиланган дизайни, миллий ва маънавий қадриятларимиз, гўзал ва бетакрор табиатимиз гўзаллигини тараннум этиш, келажак ҳаётий меёрларимизнинг янги шаклларини  таклиф этиш орқали орқали  ёш авлоднинг қалби, онгига она юрт, анъана ва урф-одатларимизга муҳаббат, истиқлолга садоқат, ўз келажагига ишонч туйғуларини чуқур сингдириш танлов кўргазманинг асосий мақсади ҳисобланади.

 

 

ТАНЛОВНИНГ ЎТКАЗИШ МУДДАТИ:     

“Буюк келажакни бирга қурамиз”танлов-кўргазмасиЎзбекистон Республикаси давлат Конституциянинг 25 йиллиги муносабати билан 2017 йилнинг октябр-январь ойларида ўтказилади.

 

 

ТАНЛОВНИНГ ШАРТЛАРИ:

2.1. Танловга тақдим этиладиган ишларда қуйидаги мавзулар акс эттирилиши лозим:

 

- Ўзбекистоннинг қадимий ва бой тарихи;

 

- Ўзбек ҳалқининг миллий урф-одат ва қадриятлари;

 

- Ватанимизнинг гўзал ва бетакрор табиати;

 

- Юртимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари;

 

- Буюк сиймолар ва замонамиз қаҳрамонлари;

 

- Тинчлик учун кураш ғояларини тарғиб этиш;

 

- Замонавий янги иншоатлар дизайни;

 

- бино ва иншоатларнинг ташқи ва ички дизайни;

 

- хўжалик жиҳозларининг замонавий дизайни;

 

- эртанги кун жиҳозларига ўзбекона назар;

 

- Замонавий ва этно либослар тўпламлари;

 

 

2.2. Танловга тақдим этиладиган асарларнинг ҳажми ва ашёлари чегараланмаган.

 

2.3. Танлов-кўргазма шартларига кўра асарлар бадиий жиҳатдан юксак даражада бажарилган бўлиб, услублар чегараланмаган.

 

2.4. Танловга тақдим этилган асарлар дизайн, тасвирий ва амалий санъат, бадиий фотонинг барча жанрларида бўлиши мумкин.

 

2.5. Асарнинг орқа тарафига муаллифнинг исми, шарифи, факультети, кафедраси, профессор-ўқитувчилар учун лавозими, талабалар учун курси ёзилиб,

конверт ичига солиб елимланади.

 

2.6. Танлов хайъати муассис ва ижрочиларнинг ўзаро келишуви асосида тузилади. 

 

2.7. Танлов ғолиблари икки гурухда - профессионаллар ва талабалар ўртасида алоҳида баҳоланади.

 

 

 

Танловда гуруҳлар бўйича 1 та Гран-при, 3 та 1–ўрин, 3 та 2–ўрин,  3 та 3–ўрин,  йўналишлар бўйича 20 та рағбатлантирувчи мукофотлар ва энг яхши ғоялар муаллифлари учун совринлар белгиланади:

 

- Гран-при – компьютер

 

- 1-ўрин  (3та) -  ноутбук

 

- 2-ўрин (3 та) - планшет

 

- 3-ўрин (3 та) - фотоаппарат

 

- 20 та рағбатлантирувчи мукофотлар (йўналишлар бўйича) – этюдник ашёлари билан

 

 

 

2.8. Танлов эълон қилинган кундан бошлаб 2017 йил 20 декабргача қабул қилинади.

 

2.9. Бир ҳафта муддатда белгиланган ҳайъат аъзолари томонидан ғолиблар аниқланади. Ғолиблар танловга келиб тушган ижодий асарлардан ташкил

этилган кўргазма доирасида 2018 йилнинг 26 январь куни тақдирланади. Дастлабки кўрик 15 ноябрга белгиланган.

 

2.10. Танловдан сўнг асарлар ўз эгаларига қайтарилади.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter