“ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАНИ”НИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР

“ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАНИ”НИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР

 

 

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Санъатшунослик факультетининг “Тиллар ва адабиёт” кафедраси томонидан “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани”нинг 28 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

 

Тадбирни Санъатшунослик факультети декани Л.Раупова кириш сўзи билан очиб, давлатимиз томонидан ўзбек тилига берилаётган юксак эътибор, бу борада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ўзбек тилининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган буюк алломаларимиз, хусусан Алишер Навоий ижоди ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

 

Тадбир Музейшунослик йўналиши 1 курс талабаси Эрмаматова Гулсоранинг “Мустаҳзод” қўшиғига ижро этган рақси билан давом этди.

Шундан сўнг Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” асари қаҳрамонлари Анвар ва Раъно монологи асосида талабалар томонидан кичик саҳна кўриниши намойиш этилди.

 

Байрам саҳнасига “Ифор” ансамбли мамнуният билан таклиф қилинди ва устозлар улар ижросидаги дилбар қўшиқлар гулдастасидан баҳраманд бўлдилар. Устоз-мураббийлар рақсга тушиб, даврага файз бағишладилар.

 

Санъатшунослик факультети декани Л.Раупова ва факультет “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти етакчиси Анвар Темиров томонидан талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, узоқ ва самарали меҳнат қилган, ёшлар учун фидойилик намуналарини кўрсатаётган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ҳамда тадбирда фаол иштирок этган талабаларга дипломлар топширилди.

 

Тадбир сўнгида Тасвирий санъат факультетининг 1 босқич талабаси Мухтасар Умарова “Ватан” номли қўшиқни ижро этиб, байрамга ўзгача кайфият берди. Байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтди.

 

Л.Жабборова

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter