«РАНГЛАРДА ҲАЁТ ЖИЛОСИ”

 

                                   

«РАНГЛАРДА ҲАЁТ ЖИЛОСИ”

 

                                                

Жорий йилнинг 21 октябрь куни институт кўргазмалар залида Амалий санъат факультетининг “Чизматасвир” кафедрасида фаолият юритаётган ёш профессор-ўқитувчилар томонидан “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани”нинг 28 йиллигига бағишланган “Рангларда ҳаёт жилоси”номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

«РАНГЛАРДА ҲАЁТ ЖИЛОСИ”

 

Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси ўринбосари Ф.Ташмуҳаммедов кўргазмани кириш сўзи билан очиб, барчани байрам билан табриклади ва кўргазма ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.

 

«РАНГЛАРДА ҲАЁТ ЖИЛОСИ”

 

Шунингдек, Ўзбекистон санъат арбоби О.Қозоқов ва Амалий санъат факультети декани, доцент С.Саидова ҳам сўзга чиқиб, “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани”нинг 28 йиллиги ҳамда мазкур тадбир билан барчани табрикладилар. Кўргазма намойишига қўйилган рангтасвир асарларида кўпроқ маиший ҳаёт, манзара, натюрморт, портрет жанрларидаги асарларни кўриш мумкин.

 

Шунингдек, иштирок этаётган ёш ижодкорларнинг рангтасвир асарларида бугунги давр нафасини ҳис қилиш мумкин. Кўргазмада кафедра ёш ўқитувчилари У.Маматов, Д.Аҳмадалиева, З.Қиёмов, С.Қосимова, Р.Хўжаниёзов, Ф.Эркабоеваларнинг рангтасвир, графика йўналишларидаги 30дан ортиқ асарлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Кўргазма сўнгида  иштирокчилар  институт дипломлари билан тақдирландилар.

 

Ушбу кўргазмани ташкил этишдан асосий мақсад “Чизматасвир” кафедрасида фаолият юритаётган ёш профессор-ўқитувчиларга педагогик фаолиятларидан ташқари ижодий асарлар яратишга имконият ва шароитлар яратиш, ёшларнинг орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш, ижодларини Республика миқёсида намоён қилиш, келгусида ўз истеъдодларини юзага чиқаришлари, ижодий изланишларида, ғоялари ва ижод намуналарини ҳаётга тадбиқ қилишларида яқиндан кўмаклашишдир.

                               

«РАНГЛАРДА ҲАЁТ ЖИЛОСИ”

 

Л.Жабборова

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар  билан ишлаш бўлими услубчиси

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter